Ака Дўстназарнинг сайти
  • Толончилар
    (Биринчи қисм)
    Дўстназар Худойназар, Швеция.
    Бу воқеа ўз хаётимда бир вақтлар бўлганди.

    1997 йилнинг август ойлари эди. Қаршида ҳаво ҳарорати 40-45 даража атрофида. Мен иссиқдан қочиб Тошкентга келдим ваш у ерда туриб ишларни бошқара бошладим. Қибрай пиво заводидан жўнатилган ичимликлар бир кунда сотиб бўлинганини эшитдим. Мен ўша куни яна пиво жўнатдим. Эртаси куни яна туш пайтида телефон қилиб қолишди, яна пиво тугаган экан. Ҳайрон бўлиб, сабабини сўрасам биздан бошқа ҳамма чойхоналар ва дўконлар ишламаётган, айримлари фақат тунлари яширинча фаолият олиб бораётганини айтишди. Қандайдир текшириш бораётган экан, кўплаб чойхона ва дўконлар маҳсулотларини солиқ назорати ходимлари олиб кўйган дейишди.

    Мен ҳайрон бўлдим, чунки Қаршидаги барча чойхоналарни ва дуконларни эгалари албатта МХХ, пракуратура, ҳокимият, ИИБ ва солиқ бошқармасини соябон қилиб ишлашарди. Мени таянчим эса Тошкентда эди.

    Юрагимга ғулғула тушди. Яна бир неча машина п...
  • Ўзбекни дардини сен эшит, кўл дегим келади...
    Ўзбекни дардини сен эшит, кўл дегим келади... Мана менга таниш кўл, у музлаганда ҳам келиб тунлари билан у билан суҳбатлашишга ҳаракат қилардим. Фақат дардимни у эшитиши мумкин эди, балким ундаги балиқлар ҳам тинглашгандир мени сўзларимни. Бугун эса у секин тулқинланиб, яна келдингми деб шивирлагандай бўлади. Мен эса Ўзбекни дардини сен эшит кўл, дегим келади... Сочимга оқ оралаб, соқолларим оқарган. Кўзимдан нур кетиб қолгандай... Буларни нечунлиги фақат Тангрига аёндур. Ё.Рабим сен билувчи, кўручи ва эшитгувчисан, наҳот бир миллатга шунча кулфат? Кеча ака деганлар бугун менга тиш қайрасалар, "Сизга ҳавасим келади ука, имконим бўлганида эди худи сиздай иш тутардим" деганлар бугун тескарисини гапириб турсалар, сабаби эса ўз фикримни очик айтганим бўлса ва уларга қўшилиб иғво ва туҳмат гуруҳига кирмаганим бўлса... Ўзбекни дардини сен эшит кўл, дегим келади... Эй биродарлар, кўзингиз очиқ инсонларсизку! Наҳотки кўрмайсиз ва эшитмайсиз! Ахир қўлингизга ўша "Ҳаракат" журналини олиб би...
  • Қудуқдаги ҳазина
    Оллох узини суйган бандалари хам чин дилдан Оллохни суиб унга доимий сидку дилдан сажда килган бандарига Эшон бобога берилган хислатлар билан мукофотлаши бугунки кунда маълум булган нарса.

    Шунга карамасдан мени хозирги кунгача лол колдирган нарса Эшон бобони бирор маротаба мен ундай килаоламан ёки бундай килаоламан деганларини эшитмаганман.

    Аммо бир хамкишлогимиз узи билан содир булган Эшонбобога боглик вокияни куидагича сузлаб берганди. Ёзнинг жазирама иссик кунларида бизни кишлогимизда сув муамоси буларди. Деярли барча хамкишлокларимизни уз полиз майдонлари бор эди. Биз ёшлар хам ёзда кишлогимизни кок уртасидан утиб пахта даласига борадиган арикка коровуллик килардик. Сув канчалик тансик булмасин пахта биригадири тунлари навбат билан кишлокдошларимизга полиз майдонига сув беришга рухсат берардилар. Аммо сабрсиз яни навбатсиз сувни угрилаб очиб кочувчилар хам учраб турарди.

    Бригада бошлиги доимо шундай холларда бедапояга рухсат бермасдию аммо пол...

21:41
Мўтабар Тожибоева - cиёсий ўйинлар қаҳрамоними?
Мени ушбу сатрларни  бугун имейлимга келган "Дўстназар мард бўлсангиз ҳақиқатни ёзинг” деб бошланувчи мактуб сабабчи бўлди. Ватандошларга тушунарлироқ бўлиши учун гапни узоқдан бошламоқчиман.

Оврупада "Эрк" партияси  бўлими ташкил этилганидан сўнг
сиёсий акцияларни ташкиллаштиришга маъсул бўлиб қолдим.  2007 йил охирларида кўпдан кўп акциялар ташкиллаштирилди.
Шу акцияларимизда асосий шиорларимиз  уч аёлни озодликка чиқиш талаби бўлди, улар Умида Ниёзова, Мутабар Тожибоева хамда Гулбахор Тўраевалар  эди.

Швецияда  совуқ кунлар бошланиб, ноябрь ойида бошланган 
узлуксиз акциямиз давом этаётган пайтлар эди. Скайп билан бўлган сухбатлардан бирида ҳуқуқ химоячиси бўлган ватандошларимиздан бири  "Сиз Мўтабар Тожибоеванинг озодлигини сўраб уни бутун дунёга машҳур қиляпсиз, унинг кимлиги биласизми", деган саволни бериб қолди.

Мен "йўқ, билмайман. Менимча ким бўлишининг фарқи йўқ, ким бўлганда ҳам у қамоқда ўтирибти",деб жавоб бердим.
Сухбатдошим "Билмасангиз билиб қўйинг,Мўтабарни хуқуқ ҳимоячиларига хеч қандай аълоқаси йўқ, Мўтабарнинг акаси вилоят прокурорларидан бири, у қамоқда ўзи хон, кўланкаси майдон бўлиб яшаяпти. Мен шахсан Ўзбекистонда қамоқда
ўтирганман қулоқлар қандай яшашади, қариндошлари органда ишлайдиганлар қандай яшашади, буни яхши биламан. Шу сабабли ҳам, сиз акция қилсангиз, қилмасангиз,
Мўтабар чиқарилади. Аммо у чиққанидан сўнг қаҳрамонга айланади,Сиз эса бугун буни бошлаб берияпсиз уларни тегирмонимига сув қуияпсиз керак бўлса Нобел
мукофотига хам тавсия этилади, энг машхур аёл бўлади" деди.

 Мен эса "Қўйсангизчи ака, хар хил миш мишларни", дедим .
Шунда  сухбатдошим,"Mен сизни хақиқий мухолифатчи деб уйлагандим, афсус сиз ҳам қудаларга хизмат қиларкансизда" деди. Мен "буни вақт кўрсатади" дедим.

Биз акцияни қадай бошлаган бўлсак шундай давом эттирдик.
Палаткада Швециянинг қаҳратон қишида, кечаю кундуз ўтириб чиққанлардан икки учтаси ёшлик қилиб буйрак касалига чалиндилар. Кўринишидан ичи иссиқ бўлган,  музлаган ер устида қурулган палаткада яшаш ўз хосилини берди.

 Биз озодлигини талаб қилган  аёллар бирин-кетин
озодликка чиқишди. Бу орада Мўтабар Тожибоева Оврўпага келдилар, шу билан бирга Швецияда ҳам меҳмон бўлдилар. Тожибоева билан қизғин учрашувлар бошланди. Шу
ўринда учрашувда бўлганлардан бири,"Ака, мен учрашувга тушунмадим. Акцияда совуқда туриб касалланганлар қолиб, қанақадир журналистлар биз сиз учун туриб берганмиз дейишаяпти, ёнларида бир дугоналари бор,ҳеч кимга гап бермайди,журналистка , улар қаердан пайдо бўлишди?" деди.

 Мен акция қатнашчисига,"Hима фарқи бор буни, мухими унинг озод бўлгани эмасми? Мен эртага у билан учрашувга бормоқчиман", - дедим. Акция иштрокчиси,"Эй Aка, тўғри, бунинг фарқи йўқ, аммо бир оз алам қиларкан "ўроқда йўқ, мошоқда йўқ хирмонда хозир”раҳмдил дугоналарнинг пайдо бўлишгани.  Биз тунлари кўчада музлаганимизда,  ҳар ҳолда бир келиб кўрмаган,  ёки телефон қилиб ўшанда хол ахвол сўрамаганларни, уялмасдан "биз олдиндан хам дугоналар эдик", дейишларини кўриш жуда хам менга уятли бўлди. Ака сиз у билан келиб учрашмасангиз ҳам бўлаверади, у биз ўйлаганлардан эмас, буни бир кўришда англаш мумкин", деди.Шу билан мен учрашувга бормадим.Тожибоева  менга хам қўнғироқ қилиб миннатдорчилик
билдирдилар.

 Бу орада Мўтабар Тожибоеванинг машхур интервюси пайдо бўлди. Интервюда"Мени қамоқда уч киши камерамга кириб  қуларимни скочлади ва оғзимни скочлади, мажбурлади, жуда ҳам оғриди” деган маънода сўзлар бор эди.

 Мен бу видеони биринчи маротаба интернетда кўриб Мўтабарга ичим ачиб ўтирганимда,  буни кўриб тургандек яна скайпда  мени "Қудаларга хизмат қилишда” айблаган ватандошимиз алоқага чақириб қолди.

 Кўпдан гаплашмасдан кетган бўлсакда, ватандошимиз "Тожибоеванинг интервиюсини кўрдингизми?" деди. Мен "Ҳа, хозиргина кўрдим.  Бечорага қийин бўлган эканда, сиз бўлсангиз нималар дегандингиз", дедим.

 Ватандошим "Cиз, ё лохсиз ёки ҳақиқатдан ҳам ишонувчан одамсиз", деди. Мен сиз "Қудаларга ишлашимга,  бу тасвирингиз қўшимчами” десам "йўқ қудаларга ишламайсиз бунисини аниқ биламан", деди.

Мен "Яхши унда бирор исботингиз борми мени лох дейишга”дедим.

Ватандошим "Бор  нафақат сизни балким бутун дунё жамоаътчилигин  булар лох қилишяпти  аммо мен буни хозирча сизга ёзаолмайман. Менинг гапларимни эслаб қолинг, вақти соати келади,бу ўз исботини топади, Мўтабар Тожибоева ясама қахрамон, энди жафокаш ва курашчи сифатида танилади, керак бўлса мукофотлар ҳам олади. Аммо "кўзани кузда санаймиз”, шу мен билган Мўтабар бўладиган бўлса, бир кун келиб сиз аъзо бўлган "Эрк"ка қарши курашади. Оллоҳ
ўлдирмаса бунинг гувохи бўламиз" деди.

Мен эса "Яна қуруқ гап ва ғийбат эканда бўлмаса” деб  жахл қилиб ватандошиимзни контактини скайпдан ҳам ўчириб ташладим.

Аммо ордан кўп ўтмасдан Германияда ЎХХ биринчи
қурултойида қатнашганлар "Тожибоева"Эрк"ка карши гапира бошлади. 


Cўнг эса негадир жим бўлиб қолди" дейишди.

Менга айтишларича йиғин бошида жуда хам актив бўлган Тожибоева ўша тадбирда қатнашаётган буйрак касалига чалинганлардан бири билан гаплашганлардан сўнг йиғин охирида  бор оз уйчанлик билан тинчланиб қолишга мажбур бўлганлар. Буни аниқ кўрган гувохлар бор   уларнинг орасида қандай сухбат бўлганидан эса менинг хабарим йўқ.

Мана бугун, яна почтамда скайпдан ўчириб юборилган
ватандошимиз мактуб йўллаб,Мени янги йил билан қутлабтилар ва мени хамда дунё жамоатчилини қандай қилиб " Лох” қилинганлигини ёзибтилар.

 Мен мактубни шу жойини  келтириб ўтаман:

"Дўстназар  мен сизларни хаммаларингиз Лох сизлар деганимдан хафа бўлиб мени скайп контактингиздан ўчириб ташладингиз. Келинг энди мен сизга исботлаб бераман сизларни ва дунё жамоаътчилигини Лох лигини.

Тожибоева  Майкл Андересонга берган интервюда ва "Ўзбекистондаги қирғин” филимининг 3 минути 7 секдан  бошлаб 3 минути 32 секигача қип қизил ёлғон гапиргани аниқ кўриниб турибти. Ишонмасангиз истаган қамоқда ўтириб чиққан ўзбекдан сўранг қамоқда скоч ишлатилмайди, буни овозини хеч ким эшитмасин деб, аксинча керак бўлса ҳамма  қамоқда ўтирганларни духини синдириш учун ҳам ҳеч бўлмаганда бошқалар бақиришини эшитсин деб камера эшигини очиб қўяди. Нима?? Тожибоева боевикмидики  уни қўлини боглаб тажовуз қилишади? Резинка дубинкадан иккита егандан сўнг керак бўлса ўзи очиб ўтиради. Тожибоева  бўлса қамоқ кўрмаганларни яъни сиз кабиларни  ва бутун дунё жамоаътчилигини алдаб ўзини қахрамон қилиб олди. Иккинчидан эса истаган қамоқда ўтирган одамингиздан сўранг қамоқда бу каби қийноқлар қўлланган кишилар чиқариб юборилмайди”

Мактуб муаллифи Гулнора билан Тожибоеваларни твитдаги ёзишмалари ўзини  менга маълум қилган олдиндан тузилган сиёсий режанинг давоми эканини айтиб, "Менинг сўзларимни унутмагандирсиз, Нобел мукофоти ҳақидаги деб қайта эслатма ҳам қилибди. Қани мард бўлсангиз ёзинг буларни, ёки Нобелдан сўнг ёзасизми?"деган саволни ҳам ёзибти.

Мени бу мақолани ёзсам менга қарши фикрлар ёзилишини
аниқ биламан, бундан ташқари бу Мухаммад Солихни буюртмаси дейишларини хам биламан. Хамма таёқ яна ЎХХ бошига тушишини ҳам биламан, аммо начора ойни этак билан ёпиб бўлмайди. Оллох бизни яни ЎХХ га аъзо бўлганларни сизлар мана шундай тухматларга ва бўхтонларга қоласизлар деб 
яратган бўлса бизда нима айб.

Мен бировга туҳмат қилишга, Оллохдан қўрқаман. Мўтабар
Тожибоевани кўрмаганман, унга ҳеч қандай хусуматим йўқ, аммо сиёсий ўйинлар ватандошимиз айтганидек кўриниш бераётганини кўриб, хаммага буни ёзиб маълум қилишим керак, деган фикрга келдим.

Дўст Назар,

"Эски тегирмон"

Просмотров: 1081 | Добавил: Dustnazar | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: