Ака Дўстназарнинг сайти
  • Толончилар
    (Биринчи қисм)
    Дўстназар Худойназар, Швеция.
    Бу воқеа ўз хаётимда бир вақтлар бўлганди.

    1997 йилнинг август ойлари эди. Қаршида ҳаво ҳарорати 40-45 даража атрофида. Мен иссиқдан қочиб Тошкентга келдим ваш у ерда туриб ишларни бошқара бошладим. Қибрай пиво заводидан жўнатилган ичимликлар бир кунда сотиб бўлинганини эшитдим. Мен ўша куни яна пиво жўнатдим. Эртаси куни яна туш пайтида телефон қилиб қолишди, яна пиво тугаган экан. Ҳайрон бўлиб, сабабини сўрасам биздан бошқа ҳамма чойхоналар ва дўконлар ишламаётган, айримлари фақат тунлари яширинча фаолият олиб бораётганини айтишди. Қандайдир текшириш бораётган экан, кўплаб чойхона ва дўконлар маҳсулотларини солиқ назорати ходимлари олиб кўйган дейишди.

    Мен ҳайрон бўлдим, чунки Қаршидаги барча чойхоналарни ва дуконларни эгалари албатта МХХ, пракуратура, ҳокимият, ИИБ ва солиқ бошқармасини соябон қилиб ишлашарди. Мени таянчим эса Тошкентда эди.

    Юрагимга ғулғула тушди. Яна бир неча машина п...
  • Ўзбекни дардини сен эшит, кўл дегим келади...
    Ўзбекни дардини сен эшит, кўл дегим келади... Мана менга таниш кўл, у музлаганда ҳам келиб тунлари билан у билан суҳбатлашишга ҳаракат қилардим. Фақат дардимни у эшитиши мумкин эди, балким ундаги балиқлар ҳам тинглашгандир мени сўзларимни. Бугун эса у секин тулқинланиб, яна келдингми деб шивирлагандай бўлади. Мен эса Ўзбекни дардини сен эшит кўл, дегим келади... Сочимга оқ оралаб, соқолларим оқарган. Кўзимдан нур кетиб қолгандай... Буларни нечунлиги фақат Тангрига аёндур. Ё.Рабим сен билувчи, кўручи ва эшитгувчисан, наҳот бир миллатга шунча кулфат? Кеча ака деганлар бугун менга тиш қайрасалар, "Сизга ҳавасим келади ука, имконим бўлганида эди худи сиздай иш тутардим" деганлар бугун тескарисини гапириб турсалар, сабаби эса ўз фикримни очик айтганим бўлса ва уларга қўшилиб иғво ва туҳмат гуруҳига кирмаганим бўлса... Ўзбекни дардини сен эшит кўл, дегим келади... Эй биродарлар, кўзингиз очиқ инсонларсизку! Наҳотки кўрмайсиз ва эшитмайсиз! Ахир қўлингизга ўша "Ҳаракат" журналини олиб би...
  • Қудуқдаги ҳазина
    Оллох узини суйган бандалари хам чин дилдан Оллохни суиб унга доимий сидку дилдан сажда килган бандарига Эшон бобога берилган хислатлар билан мукофотлаши бугунки кунда маълум булган нарса.

    Шунга карамасдан мени хозирги кунгача лол колдирган нарса Эшон бобони бирор маротаба мен ундай килаоламан ёки бундай килаоламан деганларини эшитмаганман.

    Аммо бир хамкишлогимиз узи билан содир булган Эшонбобога боглик вокияни куидагича сузлаб берганди. Ёзнинг жазирама иссик кунларида бизни кишлогимизда сув муамоси буларди. Деярли барча хамкишлокларимизни уз полиз майдонлари бор эди. Биз ёшлар хам ёзда кишлогимизни кок уртасидан утиб пахта даласига борадиган арикка коровуллик килардик. Сув канчалик тансик булмасин пахта биригадири тунлари навбат билан кишлокдошларимизга полиз майдонига сув беришга рухсат берардилар. Аммо сабрсиз яни навбатсиз сувни угрилаб очиб кочувчилар хам учраб турарди.

    Бригада бошлиги доимо шундай холларда бедапояга рухсат бермасдию аммо пол...

21:40
Камол ўзбек
 (Ҳикоя)
...Украина шаҳарларидан бирининг вокзалига келиб тушган Каримжон 
одатича ён атрофга алангсираб қаради. Хаёлидан эса "Худога шукр, милиция 
кўринмайди деган фикрни ўтказди. Шу билан бирга у бундан йигирма уч йил муқаддам шу ерга раҳматли отаси билан келганини, пионерлар уларни гулдасталар билан кутиб олишганини эслади...
Ҳа, ўшанда уларни пионерлар кутиб олишганди. Ўшанда улар 40 йил олдин шу ерда қаҳрамонларча ҳалок бўлган бобосини қабрига боришганди. Ўзи тенги болалар уни ўраб олиб, ҳавас билан қарашганди.

Уруш йилларида партизанлар отрядининг разведка бўлинмаси командири бўлган, "Камол ўзбек" 
лақаби билан машҳур қаҳрамонни бу атрофда ҳамма биларди, аммо ҳеч 
ким бу қаҳрамоннинг асл исми ҳақида эшитмаганди. Шу туфайли орадан 
қирқ йил ўтиб, қизил изтопарлар бу ўзбек ўғлонини асл исмини ва унинг 
оиласини излаб топгандилар.

"Камол ўзбек" исмини эшитган немислар доимо қалтираб, у ҳақда тасаввурларида ҳар 
хил афсонавий қиёфалар яратганлар. Осиёлик қўрқмас ва енгилмас Темурлангни 
сулоси деб атаганлар. Баьзи баьзида ўзлари партизанларга "Камол ўзбек" 
учун деб озиқ овқатлар юбориб турганлар.

Каримжон ўшанда раҳматли отаси билан бирга қишлоқдан бир сиқим 
тупроқ олиб келиб, бобосини қабрига қўйганди. Мана тақдир тақозаси билан 
бу шаҳарга киндик қони тўкилган ватанидан қувилиб, бобоси фашистлар 
билан курашган юртга нажот истаб келди.

У шаҳарга чиқиш йўллари кўрсатилган ёзувларга қараб ер ости 
йўлларидан ўтиб автобуслар ва таксилар турган майдончага чиқди. Хаёлан эса 
тезроқ бирон меҳмонхонага бориб жойлашишни ўйларди. Такси белгиси бўлмаган 
машинага яқинлашганда, машина рулида ўтирган киши имо қилиб чақирди. Каримжон 
ҳам шуни кутгандай машина орқа эшигини очиб ўриндиққа ўтирди.

... Добрий ден...Мне гостинцу пожалуста, деди.

.. . Ден добрий, какой вам гостинцу? У нас их много! деди ҳайдовчи.

Карим нима десам экан деб ўйлаб турганида, ҳайдовчи: "Ви с 
Узбекистана? деб сўраб қолди.

"Да, я из Узбекистана", деди у хотиржам.

Ҳайдовчи кулиб: "Тагда ненада називат какой гостинцу, я вас довезу. 
Куда вам нада я знаю", дедида машинани ўт олдириб хайдай кетди.

Кўнгли хотиржам бўлган Каримжон хаёлга берилиб уни кузатиб қолган 
момосини "Болам, бобонгизни руҳлари сизни ўзи қўлласин! .Боринг, кетинг бу 
юртдан. Мен билан энди охиратда кўришасиз! Мендан бобонгизга салом 
денг. Шуни ҳам айтингки, тез кунда мен ёнларига бораман. 66 йил у кишига содиқ 
бўлиб яшадим..."

Момоси биро тин оларкан, яна қўшимча қилди: 
"Болам, бобонгизга юртимиздаги барча хору зорликларни айтинг, у 
кишига ўхшаган мардлар қолмаганини айтинг...

Шунда Каримжон момосини сўзини бўлиб: "Нималар деяпсиз момажон, биз ҳали 
кўришамиз", деганида, 90 ёшли момоси қатъий туриб, "Сўзимни бўлманг болам, 
мени сўзларимни бобонгизга бориб айтишга сўз беринг!", деди.

Ноилож қолган Каримжон "Хўп моможон!" деди

"Болам, бобонгизга айтинг! У киши ҳимоя қилиб жон берган юртда хайру 
барака қолмади. Қизларимиз чет элларга қуликка ва фоҳишаликка сотилмоқда. 
Йигитларимиз мардикорликка мажбурлар. Халқимиз қашоқликда, имонлилар 
зиндонда, барча бойликларимизни подшомиз ўзиники қилиб олган. Халқ эса пиёз
емоқда денг...

Шуни ҳам айтингки, ўзбек миллати миллат бўлганидан буён бундай хору зор 
бўлмаган.Болаларимизни тиланчилик билан кун кўришларини, қарияларни 
хору зорликларини, баҳодир йигитларни қувғиндаликларини айтинг болам...

Болам, бобонгизга айтингки урф одатларимиз ва динимиз поймол 
қилинмокда. Болаларимиз манқуртларга айлантирилиб, келажагимиз бўлмиш 
авлодларимизга биздан фақат лаьнатиланган ўтмиш қолмоқда...

Ўзингиз эса бобонгиз қабрларига яқинроқ жойда яшашга ҳаракат 
қилинг. У киши мард ўғлон бўлганлар. Мен 66 йилдан буён тушумда у кишини 
кўраман. Сиз мана буни бобонгизга етказинг..." дея момоси қўлда ясалган силлиқ қўлбола 
найни унга тутқазди ва яна қўшимча қилди:

"Мен буни 66 йил асраб авайладим. Омонат нарсайди... Бобонгиз 
буни чалиб тўйларни ўтказардилар. Буни сизга сизни Оллоҳга топширдим. Қиёматда кўрушгунча болам..."

Момосининг бу сўзлари уззукун Каримжоннинг хаёлида айланарди. У момосининг бу сўзларнииайтиб бўлгач, кузларига ёш олмасдан пешонасидан 
ўпиб, "Боринг энди, болам!", даганлари ҳамда елкасига уруб қўйиб кайрилиб уйга кириб 
кетганларини хаёлидан ўтказди.

Машина тўхтаб ҳайдовчи "Приехели, с вас 100 рублей", деди.

Каримжон пулни тўлаб, машинадан тушди ва тўрт этажли, чиройли, 
ҳашаматли бинога кирди. Админстратор дею ёзилган жойга бориб, сотувчи аёлга "Одна места на 3 дня!" деди.

Кўринишидан 35 ёшлардаги маъмура аёл унга тўлдириши керак бўлган қоғозларни берди.

Каримжон варақни олиб яқинда турган столга бориб ўтириб, уни тўлдира 
бошлади. Барча меҳмонхоналардагки каби исми фамилиясини, келиш мақсадини, 
паспорт номерини, яна ала балоларни ёзиб бўлгач бланкада ёзилган меҳмонхона 
номини ўқиб қотиб қолди. Унда "Гостиница имена Камол узбек", деб ёзилганди.

Карим бир оз ўзига келиб, тўлдирилган бланкани аёлга паспорти билан 
қўшиб узатди. Аёл уни паспортини кўриб "Вам скитка 20 процент, у нас так 
принито для узбеков. Готиница наш на имя героя партизана "Камол ўзбек" 
деди.

Бошқа гап сўзларни карахтлик билан эшитган Каримжон ўз хонасига 
келиб ўтирди. Бу воқеалар гуё тушида бўладигандек туюларди..

Шинам хонада барча жиҳозлар: крават, диван, телевизор, тумбочка, телефон, шкаф бор эди. 
Хона балконидан эса бепаён ўрмон кўриниб турарди. Телевизор ёнида турган 
қалин муқовали меҳмонхона журналини очиб ўқиган Каримжон шошиб қолди, чунки 
журналда бу меҳмонхона унинг бобоси номига аталиши ва меҳмонхона шу 
ерда уруш вақтида партизан отрядининг командири бўлган кишининг шахсий 
меҳмонхонаси эканлиги, уни "Камол узбек" ўлимдан қутқарганлиги ҳурмати 
учун бу мехмонхонага келган узбекларга скитка берилиши ёзилганди.

Карим бундан 23 йил олдин кўрган, муйловли бақувват рус кишисини 
бошини силаб рус тилида нималардир деганини, кукси медал ва орденлар билан 
безалган командирни эслади.

Урнидан шахт билан туриб йўлакка чикди ва лифт орқали биринчи 
қаватга тушди. Ҳали варакқ тўлдириб берган аёлга "Мне би хателос увидет 
хазаина этого завидение деди".

Аёл "Хозяин утром будет... Вам что надо? Может я помагу!" деди.

Карим бир оз ўйланиб туриб, "Сколка ему лет?" деди.

Аёл эса жилмаиб туриб я незнаю но хозаин у нас два один младши ево 
дед болше 80 лет деди.

Карим суюниб "Точноон!" деб юборди.

"Мне надо срочно сним свизатса, помагите", деди.

Аёл эса "Но, я незнаю кто ви? Магу беспакоет толко младшего хозаина 
если срочно чтоти" деди.

Карим эса "Звонити и дайте мне телефон сам поговарю. Не беспокойтес 
он будет рад", деди.

Аёл Каримга қараб туриб, телефон номерларини терди ва "Извените 
Генадий Максимович! Один из наших сегодничний посетител хочет свами поговарит. Не говарит по какому вопросу, но он узбек", деди да "Даю трубку", деб 
телефонни унга узатди.

Карим эса трубкани олиб "Здрастувуете, это я...!" деб тўхтаб қолди ва бир 
оздан сўнг секингина "Родной внук "Камол узбека" деди.

Трубкадан эса "Какой внук "Камол узбека? Костя это ть? Я через 10 
минут буду..." деган овоз эшитилди.

Шунда Каримжон 23 йил муқаддам келганида уни Костя деб чақирганларини эслади. У вақтларда Каримжон 10 ёшда эди.

Каримжонни телефонда айтганларини эшитиб турган аёл эса бехосдан "Костя 
это ть? Мне не помниш? Я Таня! Когда ть бил унас, мь в мести музей ходили..." 
деди.

Карим эса хижолатланиб қолди. Бу ердагилар ҳаммасини унутишган деб 
ўйлаганди. Ахир ҳозир Ўзбекистонда ночорликдан ота боладан кечмоқда. Меҳр 
оқибат деган нарсани ўзи қолмаган. Бу ерда эса бор йўғи 5 кун бўлган 
болани 23 йилдан сўнг эслашмоқда. Бу ҳам етмагандай бир ўзбекни номига 
меҳмонхона очиб қўйишибти.

Бир оздан сўнг ёши қирқлар атрофидаги йигит кириб келиб, Каримни 
қучоқлаб олди. Улар ака укалардек кўришишди. У Каримга қараб: "Ух ть, какой 
стал!" деди ва "Пашли деда обрадувуем. Я ему не сказал что ть приехал. Я 
знаю где он сейчас..." деди.

Бу сўзни эшитган Каримни юраги орзиқиб кетди, гуё бобосини 
қабрини эмас, ўзини кўраётгандай қис қилди. Геннадий билан биргаликда машинага 
ўтиришди. Ўрмон четида ўрнатилган солдат ҳайкалига етмасдан машинани 
тўхтатишди.

Ҳайкал атрофи гуллар билан ўралган бўлиб, шунақанги тоза, озода 
эдики... Ҳаммаси 23 йил олдин қандай бўлган бўлса, ўзгармаган эди.

Қўлига калашников автоматини ушлаб кўксини олға ташлаб турган 
ҳайкални юз тузулиши Каримжонга жуда ҳам ўхшаш эди. Бу ҳайкал 36 йил муқаддам 
унинг бобосини музейдаги расмига асосланиб яратилганди.

Ҳайкал қаршисида эса бошини ерга эгганча кўкси орденлар 
калодаси тақилган мўйсафид чол турарди.

Генадий чолга яқинлашиб, "Дед, смотри, кого я привел!?", деди.

Муйсафид эса қарамасдан туриб "Знаю кого привёл...Я толко что разговаривал с "Камол 
узбекам". Он сказал, что едут к ниму его внук" деди.

Мўйсафит ўгрилиб туриб Каримни қучоқлаб олди. Узоқ бағрига босиб 
кўзларидан оқаётган ёшларни тия олмасдан турди. Бир неча муддатдан сўнг 
эса "Спасиба синок что пришёл. Ть дедом поговари, потом самной будеш 
говарит" деди ва "Гена пашли, пуст они одни останут!. Мь подаждём там" деб 
машина томонни кўрсатди.

Каримжон ҳайкалга қарар экан, "Бобожон" деб юборганини билмай қолди. Бу 
овоз унинг қалбидан шундай отилиб чиқдики, гуё шу сўзни айтиш учун 
келгандек.

Оёқ остидаги гулларни секин суриб, бошини ҳайкал пойига 
қўйди. Чин дилдан ўксиниб, яна бир бор ўзи билмаган ҳолда "Бобожон" деди.

Ич ичидан келаётган ҳайкириқни қандай чиқаришини билмасди. Қандай гап 
бошлаб, момосини сўзларини ва туҳмат билан қамалиб, қамоқда ўлдирилган 
отаси ҳақида кандай гапиришни, қувғинда бўлган акаси ҳақида қандай сўз бошлашни, 
ўзини ҳам қамалмаслик учун бу ерга келганини қандай айтишни билмасдан яна бир бор "Бобожон!"деди.

Шу пайт ҳайкал қимирлагандай бўлди. Қандайдир куч қўлтиғидан кўтариб, тик 
турғазди. Каримжонни қулоқлари остида "ЭЙ, БОЛАМ! БИЗ ҲАММАСИНИ БИЛАМИЗ, ХАФА 
БЎЛМА! ҚАдДИНГНИ КЎТАР! КИМ ҚИЛМАГАЙ ТОПМАГАЙ! ЯРАТГАННИ ЎЗИ ҲАММАСИГА 
ШОҲИД! АММО КУРАШИШ КЕРАК, БИЗ КУРАШГАНДЕК БИРЛАШИБ КУРАШИШ КЕРАК. ЎЗБЕК 
ДЕГАН НОМ УЧУН КУРАШИШ КЕРАК. "ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚНИКИ, ХАЛҚ БУ МЕН!" ДЕБ 
ҲАЙҚИРИБ КУРАШИШ КЕРАК", деган чақирик эшитилди..

Дўст НАЗАР, 
Просмотров: 988 | Добавил: Dustnazar | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: