Ака Дўстназарнинг сайти
  • Толончилар
    (Биринчи қисм)
    Дўстназар Худойназар, Швеция.
    Бу воқеа ўз хаётимда бир вақтлар бўлганди.

    1997 йилнинг август ойлари эди. Қаршида ҳаво ҳарорати 40-45 даража атрофида. Мен иссиқдан қочиб Тошкентга келдим ваш у ерда туриб ишларни бошқара бошладим. Қибрай пиво заводидан жўнатилган ичимликлар бир кунда сотиб бўлинганини эшитдим. Мен ўша куни яна пиво жўнатдим. Эртаси куни яна туш пайтида телефон қилиб қолишди, яна пиво тугаган экан. Ҳайрон бўлиб, сабабини сўрасам биздан бошқа ҳамма чойхоналар ва дўконлар ишламаётган, айримлари фақат тунлари яширинча фаолият олиб бораётганини айтишди. Қандайдир текшириш бораётган экан, кўплаб чойхона ва дўконлар маҳсулотларини солиқ назорати ходимлари олиб кўйган дейишди.

    Мен ҳайрон бўлдим, чунки Қаршидаги барча чойхоналарни ва дуконларни эгалари албатта МХХ, пракуратура, ҳокимият, ИИБ ва солиқ бошқармасини соябон қилиб ишлашарди. Мени таянчим эса Тошкентда эди.

    Юрагимга ғулғула тушди. Яна бир неча машина п...
  • Ўзбекни дардини сен эшит, кўл дегим келади...
    Ўзбекни дардини сен эшит, кўл дегим келади... Мана менга таниш кўл, у музлаганда ҳам келиб тунлари билан у билан суҳбатлашишга ҳаракат қилардим. Фақат дардимни у эшитиши мумкин эди, балким ундаги балиқлар ҳам тинглашгандир мени сўзларимни. Бугун эса у секин тулқинланиб, яна келдингми деб шивирлагандай бўлади. Мен эса Ўзбекни дардини сен эшит кўл, дегим келади... Сочимга оқ оралаб, соқолларим оқарган. Кўзимдан нур кетиб қолгандай... Буларни нечунлиги фақат Тангрига аёндур. Ё.Рабим сен билувчи, кўручи ва эшитгувчисан, наҳот бир миллатга шунча кулфат? Кеча ака деганлар бугун менга тиш қайрасалар, "Сизга ҳавасим келади ука, имконим бўлганида эди худи сиздай иш тутардим" деганлар бугун тескарисини гапириб турсалар, сабаби эса ўз фикримни очик айтганим бўлса ва уларга қўшилиб иғво ва туҳмат гуруҳига кирмаганим бўлса... Ўзбекни дардини сен эшит кўл, дегим келади... Эй биродарлар, кўзингиз очиқ инсонларсизку! Наҳотки кўрмайсиз ва эшитмайсиз! Ахир қўлингизга ўша "Ҳаракат" журналини олиб би...
  • Қудуқдаги ҳазина
    Оллох узини суйган бандалари хам чин дилдан Оллохни суиб унга доимий сидку дилдан сажда килган бандарига Эшон бобога берилган хислатлар билан мукофотлаши бугунки кунда маълум булган нарса.

    Шунга карамасдан мени хозирги кунгача лол колдирган нарса Эшон бобони бирор маротаба мен ундай килаоламан ёки бундай килаоламан деганларини эшитмаганман.

    Аммо бир хамкишлогимиз узи билан содир булган Эшонбобога боглик вокияни куидагича сузлаб берганди. Ёзнинг жазирама иссик кунларида бизни кишлогимизда сув муамоси буларди. Деярли барча хамкишлокларимизни уз полиз майдонлари бор эди. Биз ёшлар хам ёзда кишлогимизни кок уртасидан утиб пахта даласига борадиган арикка коровуллик килардик. Сув канчалик тансик булмасин пахта биригадири тунлари навбат билан кишлокдошларимизга полиз майдонига сув беришга рухсат берардилар. Аммо сабрсиз яни навбатсиз сувни угрилаб очиб кочувчилар хам учраб турарди.

    Бригада бошлиги доимо шундай холларда бедапояга рухсат бермасдию аммо пол...

02:26
Урма сўкма, ёқасини йирт
Минг йиллар хаётий тажрибалар асосида миллатимизда ибратли мақолалар пайдо бўлган қисқагина уч тўрт жумла сўз билан бутун бир ҳаётнинг фожиасини изҳор қилиш мумкин. 
Деярли бир аср мобайнида СССР деб аталмиш ўтмиш бир давлатга бирлашган юздан ортиқ миллатларга ўзларини катта оға ҳисоблаб келган миллат бир думалаб бугун нега миллатпараст халққа айланиб қолди?
Кеча Россияда муҳожир бўлган дўстим билан суҳбатлашар эканман дўстим «Эҳ, сенга нимасини айтиш мумкин? Мана кеча бизнинг йигитлар магазиндан ун сотиб олишса, ҳамма ерлик аҳоли қандайдир бошқача қараш қилиб сотувчи «Вы что, кушаете баланда?» дебти. Тўғри, бизлар улардек нонни магазиндан сотиб олмаймиз, ўзимиз уйда нон қиламиз.Бу ҳам етмагандек, полиция ходимлари кечадан бошлаб уйма уй юриб 2500 дан пул талаб қилмоқда» деди.
Шунда мен беҳосдан ёшлигимда магазинда ишлаб юрганимда бўлган воқеалар тушди. Советлар даврида омбордан магазинга махсулот ёздирганингизда истайсизми, йўқми бизга ҳар хил виноларни қўшимча ёздириб беришарди. Одатда қишлоқларда бу винолар йиллаб сотилмасди ва магазинни умумий остаткасини кўтариб қўярди.
Қишлоққа бирор рус миллати келиб қолса албатта унинг сотиб оладиган моли шу вино бўларди, буни кўрган қишлоқликлар уларга қизиқиб қарашарди. Ҳеч ким миллатчилик руҳида қарамасди. Чунки, бизга ҳукумат тепасида турганлар бу қарашга йўл қўйишмасди.
Мана бугунки кунда Россия ҳукумати чиқарган қарорлар «Балиқ бошидан сасиганини» кўрсатмоқда.
«Резиновий квартира»га қарши баҳонасида чиқарилган бу қарор ҳозирги кунда юз минглаб ўзбекларни оғир аҳволга солиб қўйди. Россия полицияси ходимларига эса муммай пул даромадига айланади. Ҳар участка полицияси ўз участкасидаги хонадонларда ким қаерда рўйхатдан зтмасдан яшашини яхши билишади шу сабабли ҳам янги йил байрамига пул ишлашни олдиндан бошлаб юбордилар.
Россия президенти Путин 23 декабрда қўл қўйган конунда биринчи маротаба ўзи яшайдиган хонадонда рўйхатдан ўтмай яшаган муҳожир беш минг жарима тўлаши, иккинчи маротаба эса етти минг жарима тўлаши учунчи маротабада эса ўн йил мамлакатга кайтиб киргизмаслик жазоси берилади дейилган.
Авваламбор ҳаммага маълумки муҳожир пешона тери билан топган пули билан Россия фуқароларини хонадонларида ижарада туриб уларга нафақат уй кирасини, балким уларнинг молиясини ҳам таъминлашар эди.
Оврупада яшасамда, бугунги кунда Россия хукумати томонидан амалга оширалаётган бугунки кундаги сиёсат ўзбекни «Урма сўкма, ёқасини йирт» жумласида мужассамлашганини англамоқдаман.

Дўст Назар,
«Эски тегирмон»
Просмотров: 803 | Добавил: Dust-Nazar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: