Ака Дўстназарнинг сайти
  • Толончилар
    (Биринчи қисм)
    Дўстназар Худойназар, Швеция.
    Бу воқеа ўз хаётимда бир вақтлар бўлганди.

    1997 йилнинг август ойлари эди. Қаршида ҳаво ҳарорати 40-45 даража атрофида. Мен иссиқдан қочиб Тошкентга келдим ваш у ерда туриб ишларни бошқара бошладим. Қибрай пиво заводидан жўнатилган ичимликлар бир кунда сотиб бўлинганини эшитдим. Мен ўша куни яна пиво жўнатдим. Эртаси куни яна туш пайтида телефон қилиб қолишди, яна пиво тугаган экан. Ҳайрон бўлиб, сабабини сўрасам биздан бошқа ҳамма чойхоналар ва дўконлар ишламаётган, айримлари фақат тунлари яширинча фаолият олиб бораётганини айтишди. Қандайдир текшириш бораётган экан, кўплаб чойхона ва дўконлар маҳсулотларини солиқ назорати ходимлари олиб кўйган дейишди.

    Мен ҳайрон бўлдим, чунки Қаршидаги барча чойхоналарни ва дуконларни эгалари албатта МХХ, пракуратура, ҳокимият, ИИБ ва солиқ бошқармасини соябон қилиб ишлашарди. Мени таянчим эса Тошкентда эди.

    Юрагимга ғулғула тушди. Яна бир неча машина п...
  • Ўзбекни дардини сен эшит, кўл дегим келади...
    Ўзбекни дардини сен эшит, кўл дегим келади... Мана менга таниш кўл, у музлаганда ҳам келиб тунлари билан у билан суҳбатлашишга ҳаракат қилардим. Фақат дардимни у эшитиши мумкин эди, балким ундаги балиқлар ҳам тинглашгандир мени сўзларимни. Бугун эса у секин тулқинланиб, яна келдингми деб шивирлагандай бўлади. Мен эса Ўзбекни дардини сен эшит кўл, дегим келади... Сочимга оқ оралаб, соқолларим оқарган. Кўзимдан нур кетиб қолгандай... Буларни нечунлиги фақат Тангрига аёндур. Ё.Рабим сен билувчи, кўручи ва эшитгувчисан, наҳот бир миллатга шунча кулфат? Кеча ака деганлар бугун менга тиш қайрасалар, "Сизга ҳавасим келади ука, имконим бўлганида эди худи сиздай иш тутардим" деганлар бугун тескарисини гапириб турсалар, сабаби эса ўз фикримни очик айтганим бўлса ва уларга қўшилиб иғво ва туҳмат гуруҳига кирмаганим бўлса... Ўзбекни дардини сен эшит кўл, дегим келади... Эй биродарлар, кўзингиз очиқ инсонларсизку! Наҳотки кўрмайсиз ва эшитмайсиз! Ахир қўлингизга ўша "Ҳаракат" журналини олиб би...
  • Қудуқдаги ҳазина
    Оллох узини суйган бандалари хам чин дилдан Оллохни суиб унга доимий сидку дилдан сажда килган бандарига Эшон бобога берилган хислатлар билан мукофотлаши бугунки кунда маълум булган нарса.

    Шунга карамасдан мени хозирги кунгача лол колдирган нарса Эшон бобони бирор маротаба мен ундай килаоламан ёки бундай килаоламан деганларини эшитмаганман.

    Аммо бир хамкишлогимиз узи билан содир булган Эшонбобога боглик вокияни куидагича сузлаб берганди. Ёзнинг жазирама иссик кунларида бизни кишлогимизда сув муамоси буларди. Деярли барча хамкишлокларимизни уз полиз майдонлари бор эди. Биз ёшлар хам ёзда кишлогимизни кок уртасидан утиб пахта даласига борадиган арикка коровуллик килардик. Сув канчалик тансик булмасин пахта биригадири тунлари навбат билан кишлокдошларимизга полиз майдонига сув беришга рухсат берардилар. Аммо сабрсиз яни навбатсиз сувни угрилаб очиб кочувчилар хам учраб турарди.

    Бригада бошлиги доимо шундай холларда бедапояга рухсат бермасдию аммо пол...

00:13
Қудуқдаги ҳазина
Оллох узини суйган бандалари хам чин дилдан Оллохни суиб унга доимий сидку дилдан сажда килган бандарига Эшон бобога берилган хислатлар билан мукофотлаши бугунки кунда маълум булган нарса.

Шунга карамасдан мени хозирги кунгача лол колдирган нарса Эшон бобони бирор маротаба мен ундай килаоламан ёки бундай килаоламан деганларини эшитмаганман.

Аммо бир хамкишлогимиз узи билан содир булган Эшонбобога боглик вокияни куидагича сузлаб берганди. Ёзнинг жазирама иссик кунларида бизни кишлогимизда сув муамоси буларди. Деярли барча хамкишлокларимизни уз полиз майдонлари бор эди. Биз ёшлар хам ёзда кишлогимизни кок уртасидан утиб пахта даласига борадиган арикка коровуллик килардик. Сув канчалик тансик булмасин пахта биригадири тунлари навбат билан кишлокдошларимизга полиз майдонига сув беришга рухсат берардилар. Аммо сабрсиз яни навбатсиз сувни угрилаб очиб кочувчилар хам учраб турарди.

Бригада бошлиги доимо шундай холларда бедапояга рухсат бермасдию аммо полизларга куриб колмаслиги учун албатта ёрдам киларди.

Хамкишлогимиз билан Эшон бобони бир вактга навбатлари тугри келиб колган яни хамкишлогимиз полизини сувга тулдирган булсада Эшон бобога йук хали полиз сув ичиб булгани йук озгина колди деб сувни уз беда поясига бошкариб куйган. Эшон бобо тонг отишда яна сув бошига чикиб хамкишлогимиздан мени навбатим утиб кетияпти бир хафта ичида бригадир менга бошка навбат бермайди полизларим эса куриб колади десалар хамкишлогимиз курслик билан куриса менга нима деб жавоб берибти. Бундай жавобдан огринган Эшон бобо хеч нарса демасдан оркага кайтиб кетибтилар. Орадан бир мунча муддат утиб хамкишлогимиз карасаки арикда окаётган сув узидан узи тескари ока бошлабти. Одатда сув кулок бошидан камайса сув хажми камаяди аммо хамкишлогимизни айтишича сув шишиб тескари окабошлаган хамкишлогимиз ярим соат олдин тулиб ой нурида ялтираб турган помидорлар экилган жуякларга караса купкурук эмиш. Нима киларини билмай хамкишлогимиз чопиб сув бошига яни Эшонбобони полизларига сув очиладиган жойга борибти карасаки дамба жоида турибти аммо Эшонбобо полизларига сув дамбадан ошиб тушиб утиб кетияпти.

Гап нимадалигини англаган хамкишлогимиз чопкилаб Эшон бобоникига борибти у борганида Эшон бобо номоз укиб турган эканлар у хам бора солиб Эшон бобони ортиларидан утириб номозга кушилибти. Номоз тугаганидан сунг узларини ортларида хамкишлогимизни номоз укиганини куриб ха хали хам полизингиз сувга туймадими деб сурабтилар хамкишлогимиз эса шошиб Эшонбобожон узр мен сизни алдагандим дебти.
Эшонбобо эса алдаш яхши эмас ундан хам мухуми бировни кунглини огритиш яхши эмас. Яхши хамки ортимдан келиб намоз укидингиз кунглимни юмшатдингиз полизни бир кисмига эртага маккажухори экинг дебтилар. Гап орасида айтилган «Полизни бир кисмига эртага маккажухори экинг» сузига этибор килмаган хакишлогимиз эрталаб туриб карасаки полизларини ярми деярли сулиб колган. Хамкишлогимиз уйлаб утирмасдан икки пакирда бодринг помидор ва кукатларни тулдириб Эшон бобоникига борибти. Чорпоя устида дам олиб утирга Эшон бобо хамкишлогимизни куриб кулиб ха келинг бу дейман кеча сув ичиб полизингиз баракотли булдими дебтилар. Хамкишлогимиз эса яна бир бор узр сураб Эшонбобо макажухари уругингиз йукми дебти Эшонбобо кулиб куинг энди маккажухори уругига хожат йук дебтилар. Хамкишлогимиз Эшонбобоникидан кайтишда полизига кириб караса барча полизлар бир хилда яшнаб турганини курибти.

Мен Эшон бобога гапни нимадан бошлашини билмай тургандим узлари ха тинчликми хар хил миш мишлар купаиб колди дедилар. Мен бир бошидан гапириб бердим ва охирда тунги булган илон вокеасини хам айтиб бердим.
Эшон бобо бир оз уйланиб туриб мендан имтихон оладигандек охангда сиз узингиз нега исмингиз Дустназар деб куилганини биласизми?дедилар. Мен ха 8 майда тугулганман галаба кунидан бир кун олдин шу сабабли бу исмни менга Социалистик мехнат кахрамони Чули Бегимкулов рахматли галабани 17 йиллик муносибати билан куйганлар дедим.

Эшон бобо кулимсираб туриб унда нега катта акангизни исми Хушназар кичик акангизни исми Эрназар дедилар. Мен нунок укувчидек билмаслигимни англатиб бош иргаб жавоб бердим.

Эшон бобо эса уйланиб колдилар сунг эса мен сизга олдин хам айтганман сиз фарзандларингизни исмини тугри куймадингиз деб билмасангиз билиб куйинг бу исмлар бежиз куилмаган дедилар . Уйланиб туриб одатда эшонларда исмлар хон кушимчаси билан хужаларда эса хужа кушимчаси билан тугайди аммо яни шундай бир ок суяклар борки уларда саид ва мирза кушимчаси билан тугайди. Юртимизни кофурлар босиб олмагунга кадар хаммаси рисоладагидек инсонларни исмини айтилишидан кимни кимлигини тахмин килиш мумкин эди.

Мана сизни отангизни асли исми Курбонназар бобонгизни исми Худойназар бобонгизни отаси Олимназар бобонгизни отаси Эрназар бобонгизни отаси Сохибназар бобонгизни отаси Мерганназар бобо булган. Мана булар сизни етти авлодингиз сиз уларни билишингиз шарт. Мерганназар бобонгиз учиб турган кушни камонда кузидан уриб тушира билганлар шуни биласизми?

Ха рахматли отам бу хакида гапиргандилар аммо батафсил эмас чунки баъзи бир сухбатларда бу хакида эшитганим бор дедим.

Шунда Эшонбобо унда кеча келган илонга нега ажабланасиз ахир Сохибназар бобонгиз илонларни чакириб сухбат курганларки у кишига Оллох шундай фазилат берганки Бобонгиз истаган пайтларда илонларни чакириб сухбатлашганлар илонлар эса бобонгизда ер остида булган барча бойликлардан хабардор этганлар. Бобонгизга баъзи баъзида илонлар олтин тангалар олиб келиб беришган. Сизни авлодингиз Оллох назар солган авлод булганлар мана шу кофирлар келиб куп нарсалар узгариб кетган кишлогимизда сизларни авлодларингиздан бир киши яни Сохибназар бобонгизни укаси най чалиб кушларни чакирганлар ва улар билан гаплаша олганлар энди бу каби инсонлар йук чунки динимизга хурмат йук. Хозир инсонлар чала ярим номоз укийдилар чучка гушти истемол киладилар шайтонни сувини ичадилар кон бузулмокда дедилар.

Элдан хайру барака кутарилмокда яна ун ёки йигирма йилдан сунг нима булади буни хеч ким билмайди дедилар. Аммо бу кетишда яхшилликка узгариш булмайди деб менга бир сирни айтиб бердилар. МЕН УКУВЧИЛАРИМДАН МИНГ БОРА УЗР СУРАЙМАН ХОЗИРЧА БУ СИР ХАКИДА ЁЗАОЛМАСЛИГИМ УЧУН.

Шу учрашувимиз охирги учрашув эканлигини у киши сезиб куп нарсаларни гапирганларини ва охиратдаги учрашувлар хакида гапиришларини мен у кунлари асло тушунмаганман. Энди эса англаб етдим чунки мен хозир уша охирги учрашувимизни куп куз олдимга келтираман менга караб туришларини хис киламан .

Хеч бир хайрлашувимизда укиши мен билан кучок очиб хайрлашмагандилар уша куни эса кучок очиб омон булинг Оллохга омонат сузини айтиб хайрлашгандилар. Мана шунга хам ун турт йилдан ошиб колди шу орада мен Эшон бобони бир неча маротаба тушларимда курдим.
Просмотров: 460 | Добавил: AbilBuz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: