Ака Дўстназарнинг сайти
  • Толончилар
    (Биринчи қисм)
    Дўстназар Худойназар, Швеция.
    Бу воқеа ўз хаётимда бир вақтлар бўлганди.

    1997 йилнинг август ойлари эди. Қаршида ҳаво ҳарорати 40-45 даража атрофида. Мен иссиқдан қочиб Тошкентга келдим ваш у ерда туриб ишларни бошқара бошладим. Қибрай пиво заводидан жўнатилган ичимликлар бир кунда сотиб бўлинганини эшитдим. Мен ўша куни яна пиво жўнатдим. Эртаси куни яна туш пайтида телефон қилиб қолишди, яна пиво тугаган экан. Ҳайрон бўлиб, сабабини сўрасам биздан бошқа ҳамма чойхоналар ва дўконлар ишламаётган, айримлари фақат тунлари яширинча фаолият олиб бораётганини айтишди. Қандайдир текшириш бораётган экан, кўплаб чойхона ва дўконлар маҳсулотларини солиқ назорати ходимлари олиб кўйган дейишди.

    Мен ҳайрон бўлдим, чунки Қаршидаги барча чойхоналарни ва дуконларни эгалари албатта МХХ, пракуратура, ҳокимият, ИИБ ва солиқ бошқармасини соябон қилиб ишлашарди. Мени таянчим эса Тошкентда эди.

    Юрагимга ғулғула тушди. Яна бир неча машина п...
  • Ўзбекни дардини сен эшит, кўл дегим келади...
    Ўзбекни дардини сен эшит, кўл дегим келади... Мана менга таниш кўл, у музлаганда ҳам келиб тунлари билан у билан суҳбатлашишга ҳаракат қилардим. Фақат дардимни у эшитиши мумкин эди, балким ундаги балиқлар ҳам тинглашгандир мени сўзларимни. Бугун эса у секин тулқинланиб, яна келдингми деб шивирлагандай бўлади. Мен эса Ўзбекни дардини сен эшит кўл, дегим келади... Сочимга оқ оралаб, соқолларим оқарган. Кўзимдан нур кетиб қолгандай... Буларни нечунлиги фақат Тангрига аёндур. Ё.Рабим сен билувчи, кўручи ва эшитгувчисан, наҳот бир миллатга шунча кулфат? Кеча ака деганлар бугун менга тиш қайрасалар, "Сизга ҳавасим келади ука, имконим бўлганида эди худи сиздай иш тутардим" деганлар бугун тескарисини гапириб турсалар, сабаби эса ўз фикримни очик айтганим бўлса ва уларга қўшилиб иғво ва туҳмат гуруҳига кирмаганим бўлса... Ўзбекни дардини сен эшит кўл, дегим келади... Эй биродарлар, кўзингиз очиқ инсонларсизку! Наҳотки кўрмайсиз ва эшитмайсиз! Ахир қўлингизга ўша "Ҳаракат" журналини олиб би...
  • Қудуқдаги ҳазина
    Оллох узини суйган бандалари хам чин дилдан Оллохни суиб унга доимий сидку дилдан сажда килган бандарига Эшон бобога берилган хислатлар билан мукофотлаши бугунки кунда маълум булган нарса.

    Шунга карамасдан мени хозирги кунгача лол колдирган нарса Эшон бобони бирор маротаба мен ундай килаоламан ёки бундай килаоламан деганларини эшитмаганман.

    Аммо бир хамкишлогимиз узи билан содир булган Эшонбобога боглик вокияни куидагича сузлаб берганди. Ёзнинг жазирама иссик кунларида бизни кишлогимизда сув муамоси буларди. Деярли барча хамкишлокларимизни уз полиз майдонлари бор эди. Биз ёшлар хам ёзда кишлогимизни кок уртасидан утиб пахта даласига борадиган арикка коровуллик килардик. Сув канчалик тансик булмасин пахта биригадири тунлари навбат билан кишлокдошларимизга полиз майдонига сув беришга рухсат берардилар. Аммо сабрсиз яни навбатсиз сувни угрилаб очиб кочувчилар хам учраб турарди.

    Бригада бошлиги доимо шундай холларда бедапояга рухсат бермасдию аммо пол...
Добавлено - 06.01.2014 / Автор - Dustnazar / Комментарии (4)
Ассалому алайкум! Азиз ўқувчиларим барчангизга маълумки халқимизда баъзида "Доқу Юнусдан қолган" иборасини кўп эшитамиз бу ибора нимани англатади??? Жавобини кутувчилар, комент қолдириб, пастдаги "юлдузлар"ни босишларингизни сўрайман. Жавоблар учун олдиндан рахмат.
Добавлено - 04.01.2014 / Автор - Dustnazar / Комментарии (0)
Мени ушбу сатрларни  бугун имейлимга келган "Дўстназар мард бўлсангиз ҳақиқатни ёзинг” деб бошланувчи мактуб сабабчи бўлди. Ватандошларга тушунарлироқ бўлиши учун гапни узоқдан бошламоқчиман.

Оврупада "Эрк" партияси  бўлими ташкил этилганидан сўнг
сиёсий акцияларни ташкиллаштиришга маъсул бўлиб қолдим.  2007 йил охирларида кўпдан кўп акциялар ташкиллаштирилди.
Шу акцияларимизда асосий шиорларимиз  уч аёлни озодликка чиқиш талаби бўлди, улар Умида Ниёзова, Мутабар Тожибоева хамда Гулбахор Тўраевалар  эди.

Швецияда  совуқ кунлар бошланиб, ноябрь ойида бошланган 
узлуксиз акциямиз давом этаётган пайтлар эди. Скайп билан бўлган сухбатлардан бирида ҳуқуқ химоячиси бўлган ватандошларимиздан бири  "Сиз Мўтабар Тожибоеванинг озодлигини сўраб уни бутун дунёга ... давоми »

Добавлено - 03.01.2014 / Автор - Dustnazar / Комментарии (0)
Бир йуловчи сахрода кета туриб сахрони қоқ ўртасида бўлган дарахтга кўзи тушиб шу ерда бир оз дам олмоқчи бўлибти. 

Отини боғлаш учун ерга бир қозиқ қоқибди. Кетиш олдидан ўйланиб қолибти шу қозиқни қолдирсамми йуқми? Мендан кейин кимдир келса қозиқ қидидириб овора бўлмасин деган ният билан қозиқни қолдириб кетибти. 

Орадан вақт утиб бошқа бир йуловчи шу ердан ўта туриб унинг оти шу қозиққа туқанашиб йиқилибти шунда иккинчи йўловчи қозиқни мендан сўнг келганларни оти қоқилиб йиқилмасин деб қозиқни олиб ташлабти шу ўринда иккаласига хам савоб ёзилибти.

Биринчи йуловчини нияти холислиги учун савоб ёзилгани бу аник нарса. Иккинчи йуловчи шу ерда биринчи йуловчини ҳақоратлаб сўнг қозиқни олиб ташлаганида унга савоб ёзилмасди.У хеч бир нарсани уйламасдан яхши ният қилиб қозиқни олиб ташлаганлиги учун унга савоб ҳам ёзилди.
Добавлено - 31.12.2013 / Автор - Dust-Nazar / Комментарии (0)
Минг йиллар хаётий тажрибалар асосида миллатимизда ибратли мақолалар пайдо бўлган қисқагина уч тўрт жумла сўз билан бутун бир ҳаётнинг фожиасини изҳор қилиш мумкин. 
Деярли бир аср мобайнида СССР деб аталмиш ўтмиш бир давлатга бирлашган юздан ортиқ миллатларга ўзларини катта оға ҳисоблаб келган миллат бир думалаб бугун нега миллатпараст халққа айланиб қолди?
Кеча Россияда муҳожир бўлган дўстим билан суҳбатлашар эканман дўстим «Эҳ, сенга нимасини айтиш мумкин? Мана кеча бизнинг йигитлар магазиндан ун сотиб оли ... давоми »
Добавлено - 29.12.2013 / Автор - Dustnazar / Комментарии (0)
Ўзбекни дардини сен эшит, кўл дегим келади...

Мана менга таниш кўл, у музлаганда ҳам келиб тунлари билан у билан суҳбатлашишга ҳаракат қилардим. Фақат дардимни у эшитиши мумкин эди, балким ундаги балиқлар ҳам тинглашгандир мени сўзларимни. Бугун эса у секин тулқинланиб, яна келдингми деб шивирлагандай бўлади. Мен эса

Ўзбекни дардини сен эшит кўл, дегим келади...

Сочимга оқ оралаб, соқолларим оқарган. Кўзимдан нур кетиб қолгандай... Буларни нечунлиги фақат Тангрига аёндур. Ё.Рабим сен билувчи, кўручи ва эшитгувчисан, наҳот бир миллатга шунча кулфат? Кеча ака деганлар бугун менга тиш қайрасалар, "Сизга ҳавасим келади ука, имконим бўлганида эди худи сиздай иш тутардим" деганлар бугун тескарисини гапириб турсалар, сабаби эса ўз фикримни очик айтганим бўлса ва уларга қўшилиб иғво ва туҳмат гуруҳига кирмаганим бўлса...

Ўзбекни дардини сен эшит кўл, дегим келади...

Эй биродарлар, кўзингиз очиқ инсонлар ... давоми »