21:40 Қозиқ ривояти | |
Бир йуловчи сахрода кета туриб сахрони қоқ ўртасида бўлган дарахтга кўзи тушиб шу ерда бир оз дам олмоқчи бўлибти. Отини боғлаш учун ерга бир қозиқ қоқибди. Кетиш олдидан ўйланиб қолибти шу қозиқни қолдирсамми йуқми? Мендан кейин кимдир келса қозиқ қидидириб овора бўлмасин деган ният билан қозиқни қолдириб кетибти. Орадан вақт утиб бошқа бир йуловчи шу ердан ўта туриб унинг оти шу қозиққа туқанашиб йиқилибти шунда иккинчи йўловчи қозиқни мендан сўнг келганларни оти қоқилиб йиқилмасин деб қозиқни олиб ташлабти шу ўринда иккаласига хам савоб ёзилибти. Биринчи йуловчини нияти холислиги учун савоб ёзилгани бу аник нарса. Иккинчи йуловчи шу ерда биринчи йуловчини ҳақоратлаб сўнг қозиқни олиб ташлаганида унга савоб ёзилмасди.У хеч бир нарсани уйламасдан яхши ният қилиб қозиқни олиб ташлаганлиги учун унга савоб ҳам ёзилди.
| |
|
Всего комментариев: 0 | |