21:58 Талончилар | |
(Туртинчи кисм) Тошкентдан, солиқ қумитасидан келган Бахтиёр исмли бу олғир билан муносабатимиз шу қадар кескинлашган эди. Орада бўлиб ўтган воқеадан сўнг, мен "Йигитчасига келишамиз, менга пулингиз керак эмас. мени дуконларимдан олинган молларни қайтарасиз. Мана бу йигитларнинг ҳар бирига 1000 доллардан пул ваьда қилганман, шуни берасиз. Бундан ташқари мен ҳақимда сизга ким маьлумот берганини айтасиз”, дедим. У аввалига бошқа пул олмаслигимга ишонмади: "Келинг менда яхши коняк бор, ичайлик, сиз мард экансиз” деб хушомадга ўтди у. Мен эса умуман ароқ ичмаслигимни, сигарет ҳам чекмаслигимни айтдим. Шундан сўнг у менга бундан кейин солиқ ва МХХ томонидан ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини, доимо менга ёрдам беришларини, ўзини божаси билан мени таништириб қўяжагини билдирди. Мен уни гапига розилигимни айтдим. У полда портфелдан тўкилган пуллардан санаб туриб, бозор курсида 4000 доллар миқдоридаги ўзбек сўмини ажратиб олиб стол устига қўйди. Мен бунинг учун ундан мамнун эканлигимни билдирдим ва мен ҳақимда унга ким маълумот берганлигини айтишини сўрадим. Бахтиёр эса ўйланиб туриб, "Айтсам менга видео тасмани берасизми?” деди. Мен эса ўйлаб кўришим кераклигини айтдим. У «сиз дангал, мард экансиз, келишамиз. Сиздан буни кутмагандим, аммо сиз ҳақингизда айтган одам ҳам шундай деганди», деди. Мен унга тасвирга олинган видео кассетани бажонидил тақдим этишимни айтдим. Шунда Бахтиёр мен бир кун олдин учрашган танишимни исмини тилга олди. Танишим мени бу одамга роса мактаган экан. «Эҳтиёт бўлинг, у ҳеч нарсадан қайтмайди. Пули кўп бойвачча. Тошкентда бир таниши бор. Бирор кишига пул бериши амри маҳол. Уни корхонасига тенг келадигани йўқ”, деб сизга қарашли ҳамма фирмаларни берганди деди у. Мени шум болалигим тутиб кетди. "Дўстим мени кимлигимни билар экан, унда сизни бундай поставка қилиш нима учун керак бўлиб қолганини тушунмадим. У ҳозирги қилаётган ишларимни ҳаммасини менга план килиб берганди. Аммо сизга раҳмим келди. Божангизни МХХда ишлашини эшитдим. Аммо мени тўғри тушунинг, мен шунинг учун ҳам ўз пулларимни қайтариб оляпман холос. Ана ишонмасангиз, мени ёнимда уйингизга телефон қилинг. Сизни қачон уйга қайтишингизни у мени ёнимда хотинингиздан сўради”. Мен телефонда бўлган гапларни баъзи бирларини айтдим. У қўнғироқ қилиб, хотини билан гаплашди. Тинчлик омонлик қилди. Мени танишим қай вақтда телефон килганини суради, мени сўзларимни хотини тасдиқлади. Мен жимгина қараб турдим, унинг кўзлари ўйнаб кетди. Мен отган ўқим мулжалга текканини, менга қазиган шоҳга ўзлари тушганларини тушундим. Йигитлардан бирини чақириб "Видеотасма қани?”, десам у пастда машинада, деди. Мен тушундимки, ҳали тайёр эмас. "Яхши, олиб чиқ” дедим. Бир оздан сўнг кассетани олиб келишди. Мен уни Бахтиёрга бериб туриб, мен сизга ишоняпман, дангали.деди. Уни кўзига қарадим. У шошиб, "Ким сиздай мардлик қилади. Мен йигитман келишдикку”. Стол устидаги пулни гитларимдан бири йиғиштириб олди. Қайтарканмиз бу давлат одами "отини”га "Бахтиёр акани маҳкам ушланг, у киши мард одам эканлар” деб кўз қисиб қўйдим. (Давоми бор) Дўст Назар, "Эски тегирмон" | |
|
Всего комментариев: 0 | |