Оврупада "Эрк" партияси бўлими ташкил этилганидан сўнг
сиёсий акцияларни ташкиллаштиришга маъсул бўлиб қолдим. 2007 йил охирларида кўпдан кўп акциялар ташкиллаштирилди.
Шу акцияларимизда асосий шиорларимиз уч аёлни озодликка чиқиш талаби бўлди, улар Умида Ниёзова, Мутабар Тожибоева хамда Гулбахор Тўраевалар эди.
Швецияда совуқ кунлар бошланиб, ноябрь ойида бошланган
узлуксиз акциямиз давом этаётган пайтлар эди. Скайп билан бўлган сухбатлардан бирида ҳуқуқ химоячиси бўлган ватандошларимиздан бири "Сиз Мўтабар Тожибоеванинг озодлигини сўраб уни бутун дунёга
...
давоми »