Ака Дўстназарнинг сайти
  • Толончилар
    (Биринчи қисм)
    Дўстназар Худойназар, Швеция.
    Бу воқеа ўз хаётимда бир вақтлар бўлганди.

    1997 йилнинг август ойлари эди. Қаршида ҳаво ҳарорати 40-45 даража атрофида. Мен иссиқдан қочиб Тошкентга келдим ваш у ерда туриб ишларни бошқара бошладим. Қибрай пиво заводидан жўнатилган ичимликлар бир кунда сотиб бўлинганини эшитдим. Мен ўша куни яна пиво жўнатдим. Эртаси куни яна туш пайтида телефон қилиб қолишди, яна пиво тугаган экан. Ҳайрон бўлиб, сабабини сўрасам биздан бошқа ҳамма чойхоналар ва дўконлар ишламаётган, айримлари фақат тунлари яширинча фаолият олиб бораётганини айтишди. Қандайдир текшириш бораётган экан, кўплаб чойхона ва дўконлар маҳсулотларини солиқ назорати ходимлари олиб кўйган дейишди.

    Мен ҳайрон бўлдим, чунки Қаршидаги барча чойхоналарни ва дуконларни эгалари албатта МХХ, пракуратура, ҳокимият, ИИБ ва солиқ бошқармасини соябон қилиб ишлашарди. Мени таянчим эса Тошкентда эди.

    Юрагимга ғулғула тушди. Яна бир неча машина п...
  • Ўзбекни дардини сен эшит, кўл дегим келади...
    Ўзбекни дардини сен эшит, кўл дегим келади... Мана менга таниш кўл, у музлаганда ҳам келиб тунлари билан у билан суҳбатлашишга ҳаракат қилардим. Фақат дардимни у эшитиши мумкин эди, балким ундаги балиқлар ҳам тинглашгандир мени сўзларимни. Бугун эса у секин тулқинланиб, яна келдингми деб шивирлагандай бўлади. Мен эса Ўзбекни дардини сен эшит кўл, дегим келади... Сочимга оқ оралаб, соқолларим оқарган. Кўзимдан нур кетиб қолгандай... Буларни нечунлиги фақат Тангрига аёндур. Ё.Рабим сен билувчи, кўручи ва эшитгувчисан, наҳот бир миллатга шунча кулфат? Кеча ака деганлар бугун менга тиш қайрасалар, "Сизга ҳавасим келади ука, имконим бўлганида эди худи сиздай иш тутардим" деганлар бугун тескарисини гапириб турсалар, сабаби эса ўз фикримни очик айтганим бўлса ва уларга қўшилиб иғво ва туҳмат гуруҳига кирмаганим бўлса... Ўзбекни дардини сен эшит кўл, дегим келади... Эй биродарлар, кўзингиз очиқ инсонларсизку! Наҳотки кўрмайсиз ва эшитмайсиз! Ахир қўлингизга ўша "Ҳаракат" журналини олиб би...
  • Қудуқдаги ҳазина
    Оллох узини суйган бандалари хам чин дилдан Оллохни суиб унга доимий сидку дилдан сажда килган бандарига Эшон бобога берилган хислатлар билан мукофотлаши бугунки кунда маълум булган нарса.

    Шунга карамасдан мени хозирги кунгача лол колдирган нарса Эшон бобони бирор маротаба мен ундай килаоламан ёки бундай килаоламан деганларини эшитмаганман.

    Аммо бир хамкишлогимиз узи билан содир булган Эшонбобога боглик вокияни куидагича сузлаб берганди. Ёзнинг жазирама иссик кунларида бизни кишлогимизда сув муамоси буларди. Деярли барча хамкишлокларимизни уз полиз майдонлари бор эди. Биз ёшлар хам ёзда кишлогимизни кок уртасидан утиб пахта даласига борадиган арикка коровуллик килардик. Сув канчалик тансик булмасин пахта биригадири тунлари навбат билан кишлокдошларимизга полиз майдонига сув беришга рухсат берардилар. Аммо сабрсиз яни навбатсиз сувни угрилаб очиб кочувчилар хам учраб турарди.

    Бригада бошлиги доимо шундай холларда бедапояга рухсат бермасдию аммо пол...

22:08
Шамоллар
.....Ўзига тўқ ойланинг ўртанчи фарзанди бўлсамда ўзбошимчалик билан ўн уч ёшимда ёзги таьтил вақтида мехнат қилиб пул топишга харакат қилган йилимда Жаннат шамоли хақида биринчи маротаба эшитгандим. 

Жаннат шамоли 

1975 йил 13 июн куни Қарши чўлида биринчилардан ташкил этилган Чўли Бегимқулов номли совхозда бригада бошлиги бўлган қудамизни бригадасига ёрдамчи сувчи бўлиб ишга боргандим 

Чўл зонасининг ўзига хос инжиқликларини эса у вақтларда тушунмасдим қишлогимизда сувчилик қилиш эса осонроқ эди ариқни богладингизми уни биров очмаса у тураверарди.Чўлда эса эса унинг акси қумлоқ да сув тезгина ўз йўлини топиб кетиб қолади базида бир кичик тешика сув кетиб қолса у икки уч кунлаб хам тўлиб чиқмаслиги мумкин эди. 

Ишга чиқганимни учунчи куни бригада бошлиги сув бошидан хабар олиб келчи негадир сувни келиши озайиб қолди деди. 

Мен арик бошига келиб аввалига анграйиб қолдим биз эрталаб 5 киши бўлиб қурган дамбамиздан хеч вақо қолмаганди ва бир ариқ сув бехудага кераксиз томонга йўл олганди.Мен аввалига ботирлик қилиб сувга ечиниб кирдим 15 минут ичида қилган харакатларим самарасиз кетди бу менга жуда хам алам қилди чунки олиб ташлаган лойим устига иккинчи бел лойни қўймасимдан сув биринчисини олиб кетиб қоларди. 

Мен бу холга биринчи маротаба тушушим эди вакт ўтган сари алам қилганидан овозимни баралла қўйиб гапириб сўнг эса ашула қилиб айтиб ўт ўланларни йигиб лой билан бостира бошладим. 

Яқинда турган бетон лоток остидаги шох шабаларни йигиб келдим ва сувга бостирдим қанча вакт ўтганини сезмадим аммо сувни ўзимга бўйсунишга мажбур қилдим эрталаб 5 киши бўлиб қурилган дамбадан хам каттароқ дамбани яратдим ва устидан юриб ўзимча жинилардек гапириб ишни тугадим пешонамдан оққан терни артиб болаларга хос шодлик билан ура.а.а деб бақирдим. 

Йўл четига машина келиб тўхтади ундан сувчилар отилиб чиқиб мен томонга чопиб келишди дамбани кўриб эса тўхтаб қолишди. 

Машина олд ўриндикидан тушиб келган киши эса эй ўглим боплапсанки ким сенга ёрдам килди деди. 

Мен эса хеч ким ёрдам қилгани йўқ ўзим қурдим бу дамбани дедим. 

Шунда отанга рахмат ўглим мен эса буларни олиб келдим деб сувчиларни кўрсатди ва *кимни ўглисан* деди 

Мен Қурбон солиқчини дедим. Э... ўзимиздан экансанку деб елкамга уриб қўйди бошини сарак сарак қилиб машинага ўтириб кетди. 

Биз сувчилар билан дала шийпони вазифасини бажарувчи қамишдан ясалган чайламизга қараб юридик аммо хеч ким дамбани бир ўзим тиклаганимга ишонмасди. 

Бригадирни айтишича мен сувга тушиб дамбани бошлаганимда машина билан совхоз директори келиб қолган мен уни кўрмаганман овозимни баралла қўйиб ашула билан сувни боглаганман у шунча сувни бекорга нобуд бўлаётганини кўриб шошиб қолган буни устига ёшгина бола ашулани баралла қилиб айтиб ишлашимни кўрган ва жахли чиқиб шийпонга келган бригадирни сўкган ва сувчиларни машинага чикариб олиб келган бу вактда мен ишни тугатиб бўлганман. 

Мен у вақтларда чўлда саротон олдидан сув қадри қанчалик эканлигини билмасдим. Қамишдан қилинган чайлада ётарканмиз қуёшни иссиқлик даражаси 45 дан кам бўлмасди чўлда эса бирор дов дарахт кўринмасди баьзи бировлар холсизланишдан қўрқиб илмиқ сувни сепиниб туришарди. 

Мехнат тасиридан бўлса керак чўзилиб ётардам шунда енгилгина шамол елпиниб ўтди ёнимда иссиқдан холсизланиб ётган ёши элликлардан ошиб қолган бош сувчимиз эх.. мана Аллох бизга жаннат шамолини юборди деди. 

Мана шунда мен Жаннат шамоли сўзини биринчи маротаба эшитгандим. 

Мезон шамоли. 

....Нишон шахрида Бешинчи ишчилар таминоти бўлимида Мева ва сабзавотлар бўйича таминотчи ва учта сабзавотлар дуконини бошкарувчиси булиб ишлардим.Бундан ташкари Райондаги ва совхозлардаги болалар богчасини сабзавотлар билан таминлаш мени зимамда эди. 

Шуни хисобидан қишки загатовкалар хам мени гарданимда эди.Менга махсус иккита машина берилганди бири самасивал газ 53 иккинчиси эса янги Камаз машинаси эди. 

Ўзбекистондан истаган еримдан бориб ишонч қогози билан махсулотлар олиб келардим ва хар кандай мевани сифатини бир кўришда айта олардим. 

Адашмасм куз ойининг охирларида қишги тайёргарликлар бошланарди Россиядан эса вагонлаб картошкалар келарди биз уларни саралаб сўнг сақлашга олиб қўярдик. 

Шундай кунларни бирида 1 *а* совхозига бордик у ерда махсус узундан узун ертўла бўлиб шу ертўлаларда қовун ва тарвузларни қишки сотувга сақлардик. 

Биз иш бошлаймиз десак бир қария чикиб йўқ ўглим агар сақлайман десангиз бу тарвузлар саклашга ярамайди деди мен хайрон булиб нега отахон десам. 

Шамол бугун турди уч кундан сўнг тарвузларни йигиштириб олишингиз мумкин агар 5 кун турса ундан хам яхши деди. 

Мен эса хайронлигим ошиб нимага энди отахон ахир узуб олиб қўйсак бўламайдими десам йўқ бўлмайди дедилар. 

Шунда хам мен синаш учун бир машина Тарвузни уздирдим ва ертулага келтириб жойладим бир хафтадан сўнг эса тарвуз ва қовунлар билан ертулаларни тўлдириб ташладим. 

Аммо бир машина биринчи кун уздирилган тарвузлар декабр ойидан қолмасдан чириб кетди. Қолганлар эса март ойларгача сақланди . 

Мана шунда мен Мезон шамоли сўзини биринчи маротаба эшитгандим. 

Хут шамоли. 

...Ёш бўлганлигим учун бўлса кераки у вақтларда менга об хаво жуда совук туйиларди ё иқлим кейинчалик ўзгариб кетди чамамда.Чунки бир вактларда қахратон совуқлар ва бундан ташкари қорларни ёгиши қишда кўп бўларди. 

Менимча хамма сабрсизлик билан бохорни кутарди шундай кунларнинг бирида Худо рахматли отам богимизга мен билан чиқиб токларни оча бошладилар аммо хаво бир оз совуқроқ эди. 

Адашмасм ўша йили бахорни келиши жуда хам чўзилиб кетганди қуёш чиқиб турсада унинг тасири йўқдай эди. 

Богимиздаги ариқлардан ва пахта далаларидан буг кўтарилиб турарди.Таъбият гўёки энди уйгониб келаётгандай эди. 

Мен ток устидаги шох шабаларни йигиб турдим ва токларни очиб уни куртагини текшираётган отамдан Ота хали эрта эмасми совуқ уриб кетмайдими дедим. 

Рахматли отам *Йўқ ўглим мана сезмаяпсанми хут шамоли эсмоқда энди қор ёгса хам ерда турмайди халкимиз буни бекорга Қозиқ устида қор турмас демаган* дедилар. 

Мана шунда мен Хут шамоли сўзини биринчи маротаба эшитгандим. 

Диктатура шамоли. 

....Очиги бу сўзни қачон ва қаерда биринчи эшитганимни аниқ эслайолмайман.Адашмасам М.Горбачёвни куни тун ойнайи жахондан чиқиб *Перестройка*демократия сўзидан бошланган бўлса ажаб эмас. 

Аммо бир нарсага аминманки қанчалик қахратон бўлмасин қиш ўтиб Худ шамоли эсиб қорларни эритгани каби бир кун келиб Ўзбекистонимизда хам Демократия шамоли эсади диктаторлик режими парчаланади. 

Ўн беш йилдан ортиқ вақт мобайнида курашиб келаётган мухолифатчилар Мезон шамоли дан нафас олиб албатта бир кун халқни озодлика олиб чиқадилар ва миллатнинг кўкрагига Жаннат шамоли тегажак.. Инша Аллох..... 

Дўст Назар 
Просмотров: 879 | Добавил: AbilBuz | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: