Ака Дўстназарнинг сайти
  • Толончилар
    (Биринчи қисм)
    Дўстназар Худойназар, Швеция.
    Бу воқеа ўз хаётимда бир вақтлар бўлганди.

    1997 йилнинг август ойлари эди. Қаршида ҳаво ҳарорати 40-45 даража атрофида. Мен иссиқдан қочиб Тошкентга келдим ваш у ерда туриб ишларни бошқара бошладим. Қибрай пиво заводидан жўнатилган ичимликлар бир кунда сотиб бўлинганини эшитдим. Мен ўша куни яна пиво жўнатдим. Эртаси куни яна туш пайтида телефон қилиб қолишди, яна пиво тугаган экан. Ҳайрон бўлиб, сабабини сўрасам биздан бошқа ҳамма чойхоналар ва дўконлар ишламаётган, айримлари фақат тунлари яширинча фаолият олиб бораётганини айтишди. Қандайдир текшириш бораётган экан, кўплаб чойхона ва дўконлар маҳсулотларини солиқ назорати ходимлари олиб кўйган дейишди.

    Мен ҳайрон бўлдим, чунки Қаршидаги барча чойхоналарни ва дуконларни эгалари албатта МХХ, пракуратура, ҳокимият, ИИБ ва солиқ бошқармасини соябон қилиб ишлашарди. Мени таянчим эса Тошкентда эди.

    Юрагимга ғулғула тушди. Яна бир неча машина п...
  • Ўзбекни дардини сен эшит, кўл дегим келади...
    Ўзбекни дардини сен эшит, кўл дегим келади... Мана менга таниш кўл, у музлаганда ҳам келиб тунлари билан у билан суҳбатлашишга ҳаракат қилардим. Фақат дардимни у эшитиши мумкин эди, балким ундаги балиқлар ҳам тинглашгандир мени сўзларимни. Бугун эса у секин тулқинланиб, яна келдингми деб шивирлагандай бўлади. Мен эса Ўзбекни дардини сен эшит кўл, дегим келади... Сочимга оқ оралаб, соқолларим оқарган. Кўзимдан нур кетиб қолгандай... Буларни нечунлиги фақат Тангрига аёндур. Ё.Рабим сен билувчи, кўручи ва эшитгувчисан, наҳот бир миллатга шунча кулфат? Кеча ака деганлар бугун менга тиш қайрасалар, "Сизга ҳавасим келади ука, имконим бўлганида эди худи сиздай иш тутардим" деганлар бугун тескарисини гапириб турсалар, сабаби эса ўз фикримни очик айтганим бўлса ва уларга қўшилиб иғво ва туҳмат гуруҳига кирмаганим бўлса... Ўзбекни дардини сен эшит кўл, дегим келади... Эй биродарлар, кўзингиз очиқ инсонларсизку! Наҳотки кўрмайсиз ва эшитмайсиз! Ахир қўлингизга ўша "Ҳаракат" журналини олиб би...
  • Қудуқдаги ҳазина
    Оллох узини суйган бандалари хам чин дилдан Оллохни суиб унга доимий сидку дилдан сажда килган бандарига Эшон бобога берилган хислатлар билан мукофотлаши бугунки кунда маълум булган нарса.

    Шунга карамасдан мени хозирги кунгача лол колдирган нарса Эшон бобони бирор маротаба мен ундай килаоламан ёки бундай килаоламан деганларини эшитмаганман.

    Аммо бир хамкишлогимиз узи билан содир булган Эшонбобога боглик вокияни куидагича сузлаб берганди. Ёзнинг жазирама иссик кунларида бизни кишлогимизда сув муамоси буларди. Деярли барча хамкишлокларимизни уз полиз майдонлари бор эди. Биз ёшлар хам ёзда кишлогимизни кок уртасидан утиб пахта даласига борадиган арикка коровуллик килардик. Сув канчалик тансик булмасин пахта биригадири тунлари навбат билан кишлокдошларимизга полиз майдонига сув беришга рухсат берардилар. Аммо сабрсиз яни навбатсиз сувни угрилаб очиб кочувчилар хам учраб турарди.

    Бригада бошлиги доимо шундай холларда бедапояга рухсат бермасдию аммо пол...

22:11
Қўрққанга қўша кўринмасин мен ҳам бир мусофир ўзбекман...
Қўрққанга қўша кўринмасин мен ҳам бир мусофир ўзбекман... 

... Мени ёзганларимга билдирилаётган фикр мулоҳазаларни ўқиб баьзида кулгим, баьзида йиғлагим келади.Чунки, мен уларни ўқиб ўксинаман, мақсадимни ёзиб тушинтиролмаганим алам қилади. Менга ёзилган ҳақоратларни ўқиб кулгим келиши сабаби, бундай хақоратларни нега ёзишларини тушунмайман. Тирноқ остидан кир ахтаришади... Мени эса уларга шундай дегим келади: 

Қўрққанга қўша кўринмасин, мен ҳам бир мусофир ўзбекман...

... Базида тунларим ўтади бедор... Уйқусизликдан эмас, ватаним келажаги хавотиридан десам кулгувчилар бор. Майли кулсинлар, қаҳ қаҳ отиб кулсинлар. Аммо йиғлагувчилар ҳам бор. Улар эса оғир уҳ тортиб, хўрсинадилар, чунки дардимни биладилар. Куйинадилар... Бу қандоқ бўлдики, шундай бир замонда ўзбек хор ва кимларгадир мардикор. Бу ҳам етмагандек бир бирига ғаним. Ҳеч бир сабабсиз қирқ пичоқ. Бу кўпларни, яъни қалбида миллат дардини туйганларни хўрсинтиради. Қора сочни оқ қилади. Пешоналарга ажин туширади. Белларни букчайтиради. Тунларни бедор қилади.

Қўрққанга қўша кўринмасин, мен ҳам бир мусофир ўзбекман...

....Баъзида ўйланиб қоламан, нега бундай? Ҳақиқатдан ҳам мен шунчалик ифлосманми? Унда нега мен ўзбек бўлиб туғилганман? Мени айблашларидай еврейларни ҳам айблашмайди. Айбларни ранг баранглигини айтмайсизми? Қизиқ, баъзида ўзингни оқлашни ҳам билмай қоласан. Чунки, етти ўйлаб тушингга кирмайдиган нарсаларни ёзишади. Шундай туҳматни ўйлаб топишни ўрнига шу бошни яхшилликка, миллат келажаги учун курашга сарфлашса, балким мен сиёсат деган ифлос қозонга тушмасмидим!? Биламан у меники эмас, аммо нима қилиш керак? Жимгина кузатиб, менга ҳаммаси етарли деб жим тура олмасам. 

Қўрққанга қўша кўринмасин, мен ҳам бир мусофир ўзбекман...

Мени ўйлашимча кимлардир мен каби қачонлардир ёнган, куйган... Аммо, қандайдир сабаб билан амалга ошира олмаган ўз мақсадларини!? Балки қалб тоза эмаслиги учун Аллоҳ йўл бермагандир?!. Бу ёлғиз Яратганнинг ўзига аён. Аммо, бугунги кунда улар "Ўзим ҳам емайман, халқимга ҳам бермайман”, деб қарор қилганга ўхшайдилар.

Қўрққанга қўша кўринмасин, мен ҳам бир мусофир ўзбекман...

Наҳотки шунчалик қийин нарса оқилона ўйлаб, фикр юритиш ва очиқчасига мақсадни айтиб, оқни оқ, қорани қора дейиш.Яхши, тан оламиз... Айтайлик, кимнидир кимда шахсий хусумати бор, аммо нега шу инсонларни орқасида турганлар ўйлаб куришмайди халк миллат келажагини?! Борингки, 4 ёки 5 кишини боши айланиб тургандир? Аммо минглаб олиму фозил, тадбиркор, диндорлар ва ҳар хил касб эгалари бор, ҳамма ҳам ахмоқ эмас. Нега улар чиқишмайди?

Қўрққанга қўша кўринмасин, мен ҳам бир мусофир ўзбекман...

Ҳай, ҳуй демасдан декабр келади... Мухолифатда эса аниқ режа йўқ. Бори ҳам ўз билганича ҳаракат қилмоқда. Аммо, бирикилганда нималар килмоқ мумкинлигини ҳамма биладику?! Нега ҳаракат йўқ? Ҳар қандай ҳолатда ҳам бирлашиш бўлса, ғалаба қилиниши аниқ кўриниб турган нарса. Аммо, шу сайловни расво қилганларидан сўнг ҳам мухолифатда тураман, дейдиган лидерлар менимча катта хато қилади.

Қўрққанга қўша кўринмасин, мен ҳам бир мусофир ўзбекман...

Азиз мухолифатдаги ватандошлар! Вақт борида ўйлаб кўрганимиз яхшидир. Вақтимиз жуда ҳам оз қолмоқда. Бизга бу ҳам Яратгани буюк синовидир! Унутманг, бу ўзбек милатининг келажагини белгилайди! Биз қай йўл билан бўлмасин ҳаракат қилишимиз ва бир ифлосни кўлидан миллатимиз келажагини тортиб олиб, фаравон ҳаётга йўл очишимиз керак...

Қўрққанга қўша кўринмасин, мен ҳам бир мусофир ўзбекман...

Дўстназар Худойназар,
Швеция.
2007 10 10
Просмотров: 606 | Добавил: AbilBuz | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: