21:52 Талончилар | |
(Иккинчи қисм) Давлат Солиқ Қўмитаси ходими Бахтиёрнинг Қаршилик тадбиркорлар бошига солаётган кулфатлари, қароқчилиги ва порахўрликлари ҳаддан ошганди. Кўпчилик нима қилишини, қайга бориб, кимга арзини баён қилишни билмасди. Мен ҳафсалам пир бўлиб, корхонамга қайтаётгандим, вилоят ҳокимлиги ёнида машинамни йўлини кесиб, мени Вилоят солиқ бошқармасини савдони бошқариш бўлими бошлиғи тўхтатди. Бошлиқ билан машинамни ичида гаплашдик. Уни айтишича Бахтиёр махсус ишлаш учун вилоятга келган ва мен ҳақимда ундан қизиқиб сўраган, мен ҳақимда олдиндан маьлумотга эгалигини айтган. У ҳатто атайин ҳамманикидан кўп товарни мени дуконимдан олинганини 3 микраройондан 2 хоналик квартирани ижарага олиб хотини билан яшаётганини ҳам гапириб берган экан. Мен савдо бўлими билан гаплашиб, кечқурун Бахтиёрни ёнига борадиган булдим. Аммо кечқурун унинг ёнига у билан холи қолиб алоҳида гаплашишни иложи бўлмади. Эртаси куни эса у билан туманга бориб учрашдим. Туманга борганимда менга қарашли бўлган дўкондан 4000 долларга яқин моллар олинганига, дўконларни ёптириб товарларни камаз машиналарга ортириб турганларига гувоҳ бўлдим. Бахтиёр билан саломлашиб, Қаршидан келганимни, у билан гаплашишим кераклигини айтдим. У мени кимлигим билан қизиққанида корхонамни номини айтдим. Уни кўзлари катталашиб кетди, бироқ бу корхонани эслай олмаслигини айтди. У вилоятда ҳамма ўғрилар бир бўлиб, коррупция ташкил қилиб, халқни ҳаққини еб ётишганини, ноқонуний ишларни гапириб, ҳаммамизни қаматишини ва вилоятда қонуний ишлашни ташкил этишини айтди .Мен эса "Келинг келишиб ишлайлик, ўзбекчилик, ҳаммамизда бола чақа бор” дедим. У менга қараб туриб "Юришингизни қаранг, соқол ўстириб, сочни олдириб, ўзингизча кимга ўхшаб олгансиз. Сизни ҳамма фирмаларингизни текширтираман, ҳали қонун бузарларни ҳаммасини қаматаман ва жазолайман. 10 кундан сунг пракуратурада учрашамиз. Гап тамом” деди. Мени тарвузим қўлтиғимдан тушиб орқага қайтдим. Уйга келиб Тошкентга телефон қилсам акахоним Фарғонада командировкада эканлар. Шу кунни ўзида Фарғонага бордим ва воқеани айтиб бердим. Бахтиёр ҳақида телефон орқали сўраб билдик, уни божаси МХХда ишларкан, ўзи эса қумитада бўлим бошқарувчиси экан. Акахоним "Сиз кетаверинг, мен бирор чорасини кўрарман”, дедилар. Мен Қаршига эмас кечқурин Тошкентга, солиқ қўмитасида ишлайдиган қашкадарёлик танишларимдан бирининг уйига келдим. Ундан Бахтиёр ҳақида сўрасам, "Ҳа, танийман, божасини ҳам, оиласини ҳам...” деди. У мени сўзларимни эшитиб, "Мени маслаҳатим пулни бериб бўлсада молларингизни олинг, уни орқасида турганлар катта одамлар, сизни тушингизга кирмаган одамлар, пулни Бахтиёр уларга ишлайди, у билан ҳазилашманг...” деди. "Майли аммо 10.000 доллар эмас, бир оз ёрдам қилишни иложи йўкми?”, дедим. У кулиб: "Сиз учун нима деган гап бу пуллар”, деди. Мен "Ҳеч биримиз пулни супириб олмаймиз”, дедим. Шундан кейин у Бахтиёрни уйига телифон қилиб, унинг хотини билан қуюқ гаплашди ва Бахтиёр қачон келишини сўради. Гўшакни жойига қўйгач, «Эртадан кейин шанба куни келаркан, мен у билан гаплашиб кўраман” деди. Мен шу вақтда вилоят солиқ қўмитаси савдо бўлими бошлиғи сўзларини эсладим. Сездимки мен ҳақимдаги маьлумотни шу ҳамшаҳрим берган. "Аммо уни хотини қандай қилиб Тошкентга келиб қолди? Ахир у хотини билан бирга эдику!” деган фикр хаёлимдан ўтди. "Яхши раҳмат, сиз билан шанба куни учрашамиз” деб ҳамшаҳрим билан хайрлашдим. Менга эса роса алам қилди . Бахтиёр мен билан гаплашганда ўзини кўрсатиб, ҳамма тадбиркорларни ўғрига чиқарганди, ўзини қиладиган иши эса мени ва бошқаларни талаш экан. Мен бу ҳақсизликка чидаб тура олмасдим. Ҳайдовчига бензинни тўлдиришини, тезда Қаршига қайтишимиз кераклигини айтдим. Мен бу давлат қароқчиларига қарши курашиш йўлларини излардим. Ўзимча йўлда минг бир режалар тузиб кўрдим, аммо ҳеч бир тўхтамга келишни иложи йўқ эди. Тонг чоғи Қаршига келсам, яна икки дўконимдан моллар олинган, биттасидан 3000 доллар, иккинчисидан 2000 доллар ҳажмидаги моллар. Мол аччиғи, жон аччиғи... Иситмам чиқиб кетди. Туш вақтигача ўндан ортиқ таланган таниш билишлар келишди. Ҳаммани ўз "криша”лари бўлса ҳам, пул берганларини гапиришди, аммо уларни моллари оз оздан, яъни 1000 доллардан 3000 долларгача эди. Мен шундан сўнг бу давлат қароқчиларига қарши уларнинг услубида курашишга аҳд қилдим. Бу кураш адолатли кураш бўлишига ишончим комил эди. Бу ҳақда эса кейинроқ ҳикоя қиламан.… Дўст Назар, "Эски тегирмон" | |
|
Всего комментариев: 0 | |