Добавлено - 29.12.2013 /
Автор - Dustnazar /
Комментарии (0)
(Бешинчи қисм)
Вазият жуда таранглашганди. Давлат қароқчилари билан уларнинг услубида кураш олиб бориш қандай оқибатларга олиб келишини тасаввур қила олмасдим. Мен уйга келиб, видеотасмани тўрт нусха қилиб бирини уйда қолдирдим. Қолганларини ишончли кишиларимни уйига жўнатдим, йигитлар эса шу вақтнинг ўзида Шаҳрсабзга жўнаб кетишди. Шундан сўнг хотиржам уйқуга ётдим. Эрталаб мени олиб кетишлари аниқ эди. Эрталаб соат саккизлар чамасида фуқаролик кийимидаги икки киши ва шаҳар буйича участка нозирлари бошлиғи бўлган милиция майёри кириб уйимга кириб келишди.Фуқаролик кийимидагилар Тошкентдан келишган экан. Майёр эса менга яхши тани ... давоми »
Добавлено - 29.12.2013 /
Автор - Dustnazar /
Комментарии (0)
(Туртинчи кисм)
Тошкентдан, солиқ қумитасидан келган Бахтиёр исмли бу олғир билан муносабатимиз шу қадар кескинлашган эди. Орада бўлиб ўтган воқеадан сўнг, мен "Йигитчасига келишамиз, менга пулингиз керак эмас. мени дуконларимдан олинган молларни қайтарасиз. Мана бу йигитларнинг ҳар бирига 1000 доллардан пул ваьда қилганман, шуни берасиз. Бундан ташқари мен ҳақимда сизга ким маьлумот берганини айтасиз”, дедим. У аввалига бошқа пул олмаслигимга ишонмади: "Келинг менда яхши коняк бор, ичайлик, сиз мард экансиз” деб хушомадга ўтди у. Мен эса умуман ароқ ичмаслигимни, сигарет ҳам чекмаслигимни айтдим. Шундан сўнг у менга бундан кей ... давоми »
Добавлено - 29.12.2013 /
Автор - Dustnazar /
Комментарии (0)
(Учинчи қисм)
Мен бу давлат қароқчиларига қарши уларнинг услубида курашишга аҳд қилгандим. Бу кураш адолатли кураш бўлишига ишончим комил эди. Бу ҳақда жуда кўп ўйладим, ўзимча турли режалар туздим. Охири бир тўхтамга келгач ўзимга яқин йигитлар билан ишга киришдик. Дастлаб Бахтиёр яшайдиган квартирани аниқлаб, иккита йигитимни уни уйини кузатишга қўйдим. Тасодифни қарангки у мени яқин бир танишимга қўшни бўлиб турган экан. Танишимдан баьзи бир маьлумотларни сўраб билдим. Янги қўшниси жуда ҳам очиқ табиатли киши экан. Хотини ҳам хуш муомала эмиш, яхшигина қўшничилик қилишаркан. Мен учун шуларнинг ўзи етарли эди. Кечгача вилоят со ... давоми »
Добавлено - 29.12.2013 /
Автор - Dustnazar /
Комментарии (0)
(Иккинчи қисм)
Давлат Солиқ Қўмитаси ходими Бахтиёрнинг Қаршилик тадбиркорлар бошига солаётган кулфатлари, қароқчилиги ва порахўрликлари ҳаддан ошганди. Кўпчилик нима қилишини, қайга бориб, кимга арзини баён қилишни билмасди. Мен ҳафсалам пир бўлиб, корхонамга қайтаётгандим, вилоят ҳокимлиги ёнида машинамни йўлини кесиб, мени Вилоят солиқ бошқармасини савдони бошқариш бўлими бошлиғи тўхтатди. Бошлиқ билан машинамни ичида гаплашдик. Уни айтишича Бахтиёр махсус ишлаш учун вилоятга келган ва мен ҳақимда ундан қизиқиб сўраган, мен ҳақимда олдиндан маьлумотга эгалигини айтган. У ҳатто атайин ҳамманикидан кўп товарни мени дуконимдан олинганини 3 ... давоми »
Добавлено - 29.12.2013 /
Автор - Dustnazar /
Комментарии (0)
(Биринчи қисм)
Дўстназар Худойназар, Швеция. Бу воқеа ўз хаётимда бир вақтлар бўлганди. 1997 йилнинг август ойлари эди. Қаршида ҳаво ҳарорати 40-45 даража атрофида. Мен иссиқдан қочиб Тошкентга келдим ваш у ерда туриб ишларни бошқара бошладим. Қибрай пиво заводидан жўнатилган ичимликлар бир кунда сотиб бўлинганини эшитдим. Мен ўша куни яна пиво жўнатдим. Эртаси куни яна туш пайтида телефон қилиб қолишди, яна пиво тугаган экан. Ҳайрон бўлиб, сабабини сўрасам биздан бошқа ҳамма чойхоналар ва дўконлар ишламаётган, айримлари фақат тунлари яширинча фаолият олиб бораётганини айтишди. Қандайдир текшириш бораётган экан, кўп ... давоми » |