Ака Дўстназарнинг сайти
  • Толончилар
    (Биринчи қисм)
    Дўстназар Худойназар, Швеция.
    Бу воқеа ўз хаётимда бир вақтлар бўлганди.

    1997 йилнинг август ойлари эди. Қаршида ҳаво ҳарорати 40-45 даража атрофида. Мен иссиқдан қочиб Тошкентга келдим ваш у ерда туриб ишларни бошқара бошладим. Қибрай пиво заводидан жўнатилган ичимликлар бир кунда сотиб бўлинганини эшитдим. Мен ўша куни яна пиво жўнатдим. Эртаси куни яна туш пайтида телефон қилиб қолишди, яна пиво тугаган экан. Ҳайрон бўлиб, сабабини сўрасам биздан бошқа ҳамма чойхоналар ва дўконлар ишламаётган, айримлари фақат тунлари яширинча фаолият олиб бораётганини айтишди. Қандайдир текшириш бораётган экан, кўплаб чойхона ва дўконлар маҳсулотларини солиқ назорати ходимлари олиб кўйган дейишди.

    Мен ҳайрон бўлдим, чунки Қаршидаги барча чойхоналарни ва дуконларни эгалари албатта МХХ, пракуратура, ҳокимият, ИИБ ва солиқ бошқармасини соябон қилиб ишлашарди. Мени таянчим эса Тошкентда эди.

    Юрагимга ғулғула тушди. Яна бир неча машина п...
  • Ўзбекни дардини сен эшит, кўл дегим келади...
    Ўзбекни дардини сен эшит, кўл дегим келади... Мана менга таниш кўл, у музлаганда ҳам келиб тунлари билан у билан суҳбатлашишга ҳаракат қилардим. Фақат дардимни у эшитиши мумкин эди, балким ундаги балиқлар ҳам тинглашгандир мени сўзларимни. Бугун эса у секин тулқинланиб, яна келдингми деб шивирлагандай бўлади. Мен эса Ўзбекни дардини сен эшит кўл, дегим келади... Сочимга оқ оралаб, соқолларим оқарган. Кўзимдан нур кетиб қолгандай... Буларни нечунлиги фақат Тангрига аёндур. Ё.Рабим сен билувчи, кўручи ва эшитгувчисан, наҳот бир миллатга шунча кулфат? Кеча ака деганлар бугун менга тиш қайрасалар, "Сизга ҳавасим келади ука, имконим бўлганида эди худи сиздай иш тутардим" деганлар бугун тескарисини гапириб турсалар, сабаби эса ўз фикримни очик айтганим бўлса ва уларга қўшилиб иғво ва туҳмат гуруҳига кирмаганим бўлса... Ўзбекни дардини сен эшит кўл, дегим келади... Эй биродарлар, кўзингиз очиқ инсонларсизку! Наҳотки кўрмайсиз ва эшитмайсиз! Ахир қўлингизга ўша "Ҳаракат" журналини олиб би...
  • Қудуқдаги ҳазина
    Оллох узини суйган бандалари хам чин дилдан Оллохни суиб унга доимий сидку дилдан сажда килган бандарига Эшон бобога берилган хислатлар билан мукофотлаши бугунки кунда маълум булган нарса.

    Шунга карамасдан мени хозирги кунгача лол колдирган нарса Эшон бобони бирор маротаба мен ундай килаоламан ёки бундай килаоламан деганларини эшитмаганман.

    Аммо бир хамкишлогимиз узи билан содир булган Эшонбобога боглик вокияни куидагича сузлаб берганди. Ёзнинг жазирама иссик кунларида бизни кишлогимизда сув муамоси буларди. Деярли барча хамкишлокларимизни уз полиз майдонлари бор эди. Биз ёшлар хам ёзда кишлогимизни кок уртасидан утиб пахта даласига борадиган арикка коровуллик килардик. Сув канчалик тансик булмасин пахта биригадири тунлари навбат билан кишлокдошларимизга полиз майдонига сув беришга рухсат берардилар. Аммо сабрсиз яни навбатсиз сувни угрилаб очиб кочувчилар хам учраб турарди.

    Бригада бошлиги доимо шундай холларда бедапояга рухсат бермасдию аммо пол...

22:01
Талончилар
 (Бешинчи қисм)
Вазият жуда таранглашганди. Давлат қароқчилари билан уларнинг услубида кураш олиб бориш қандай оқибатларга олиб келишини тасаввур қила олмасдим.

Мен уйга келиб, видеотасмани тўрт нусха қилиб бирини уйда қолдирдим. Қолганларини ишончли кишиларимни уйига жўнатдим, йигитлар эса шу вақтнинг ўзида Шаҳрсабзга жўнаб кетишди. Шундан сўнг хотиржам уйқуга ётдим. Эрталаб мени олиб кетишлари аниқ эди.

Эрталаб соат саккизлар чамасида фуқаролик кийимидаги икки киши ва шаҳар буйича участка нозирлари бошлиғи бўлган милиция майёри кириб уйимга кириб келишди.Фуқаролик кийимидагилар Тошкентдан келишган экан. Майёр эса менга яхши таниш эди.

"Сиз билан МХХ ходимлари қизиқишяпти, сабабини мен билмайман", деди у.

Мен кийиниб чиқдим. Уйда бўлган кассетани белимга тиқиб, яшириб олгандим. Кичгина диктафонни чўнтагимга солиб олдим. Мени милиция бўлимидаги бир хонага олиб киришди. "Кеча нима босқинчилик қилдингиз?", деб мени олиб келганлар эмас, бошқа бир киши сўроқ қила бошлади. Мен уни ғазабга минишидан ва ўзини аранг тутиб турганлигидан Бахтиёрни божаси эканлигини сездим. Ўзимни гўлликка солиб, "Тушунмадим, нима қилибман, кеча уйда эдим. Бирон киши билан алмаштирмаяпсизми?", дедим. У "Сени онангни...Сени қамоққда чиритаман..." деди.

Мен индамай туравердим. Биламанки ҳозир гапирсам чатоқ бўлади.
"Мени ким биландир адаштираяпсиз, тушунмаяпман" дедим.

Орадан бир дақиқа ҳам ўтмасдан Бахтиёр пайдо бўлди. У кела солиб сўкина бошлади. Мени бир тепди... Мен эса бор овозим билан кула бошладим. Уларни иккаласи ҳам, Бахтиёр билан кирган яна бир киши ҳам мени кулишимга ҳайрон бўлиб қотиб қолишди. Менга мана шу бир дақиқалик уларни ҳайронлиги керак эди. Белимда яширилган видеотасмани чиқариб, столга қўйдим. Бамалихотир "Сизларни жонларингиз мана шу видеотасмада, мен кеча копия қилиб қолгандим. Уларни сони ўнта. Тўрттаси эса эрта тогда Тошкентга етиб борди. Ўйлаб кўринглар..." деб столга ялпайиб ўтириб олдим. Шу ўтиришда қўлимни чўнтагимга солиб диктафонни ҳам қўшиб қўйдим .

Уларни кузата бошладим. Бахтиёрни юзи оқариб кетди, божаси унга ялт этиб қаради. Билдимки улар ўйлашмаган мени нусхалаштириб олганимни.Бундан ташқари видеотасмалар Тошкентда эканлиги улар учун катта хавф эди. Мен эса ҳужумни давом этирдим: "Кассеталарни бири президент аппаратига, иккинчиси бош пракурорга, учинчиси сизни хизмат қиладиган СНБ га, тўртинчиси эса ҳар эҳтимолга қарши ишончли жойда сақланмоқда. Бугун соат ўнда Тошкентга ўз уйимдан телефон қилмасам машина ишга тушади. Унда кечаги мен кўрган пулларни ҳаммасини сарфласангиз ҳам тўхтатиб қола олмайсизлар", дедим.

Бахтиёрни божаси шошиб соатига қаради. Мен бу ўқим ҳам нишонга текканига ишонч ҳосил қилдим. Мени тахминимча қирк беш дақиқа вақт бор эди.Улар бир бирларига қарашди. Мен "Тез маслаҳат қилинглар, мени шартларим энди бошланади. Сизларга рухсат, ташқарига чиқиб маслаҳат қилинглар", дедим. Қўйиб кўришларингиз мумкин, жуда ажойиб чиққан, пулларни ҳаммаси тасвирга олинган. Айтганча кечаги ойим тилла ариза ёзмадиларми менга қўз қисди деб. Менимча тўртинчи видеотасма шу ойим тиллани ишхоналарига борса керагов, ҳар ҳолда боғча мудираси бўлиб ишлар эканлару, обрўлари каттада..." дедим. Бу маълумотни эса улар ижарага турган уйдаги қўшниларининг хотинига ўша аёлни ўзи мақтаниб айтганини танишим айтиб берганди.

Улар тезда чиқиб кетишди. Мени ёнимда бир киши қолиб, гапирмасдан қандайдир қоғозларни титкилаб ўтирди.Мен эса безовталана бошладим, чунки чўнтагимдаги диктафони тасмаси тугаб қолиши мумкин эди.Кўп ўтмасдан Бахтиёрни божаси пайдо бўлди. "Мен тушундим, сиз бизга ишласангиз ҳам бўлар экан койил", деди. Мен эса "Вақт оз қолди, менга хушомадни йиғиштириб мақсадга ўтинг, мен уй телефонимдан қўнғироқ қилишим керак", дедим.
У "Ҳа, яхши, ундада айтинг нима шартларингиз бор?!", деди.

Мен эса "Бу ерга божангизни чақиринг, келсин!" десам, у "Йўқ, мен ҳаммасига ўзим жавоб бераман", деди. Мен эса "Йўқ, менга у керак" дедим. У нариги хонага чиқиб, божаси билан қайтиб келди.

Мен унга қараб шундай дедим:"Бахтиёр ака, сизни ифлослигингизни кеча билгандим, шунинг учун ҳам видеотасмадан нусха кўчртиргандим. Шартим шу: душанба куни мени товарларим қайтарилади. Тўлиқ, яна ҳозир 10 000 доллар пул берасизлар. Аммо шартим шу, бу пулни истаган пайтимда қайтариб бераман, бермасдан кетмайман, Худодан қўрқаман. Бу пул гаровда туради, видеотасма эса менда туради. Бундан кейин мени фирмаларимни солиқдан сиз, сиз эса СНБдан ҳимоя қиласиз, ўзимни эса ҳар қандай касофатдан. Шартим шу..." дедим. Улар бир бирларига қарашди.Тушундимки буни ҳам кутишмаганди, аммо қабул қилмай иложлари йўқ эди. Вақтинча бўлсада бу шартни қабул қилишга мажбур эдилар. Мени кейинроқ тинчитишлари мумкин эди.

Мен "Ўн беш минут вақт қолди, хали уйга ҳам боришга вақт кетади", деб қўйдим. Бахтиёрни божаси эса "Йўқ сиз ҳамма видеотасмаларни берасиз, биз сизга пул берамиз" деди. Мен ўз ўлимим учун пул олмайман, йигирмата видео тасма келтириб бошқа йўк дейишим мумкин, аммо мен божангиздек ифлос эмасман. Биламан ҳар қандай ҳолда ҳам бир тасмани олиб қоламан. Шунинг учун ҳам дангали пулларинг керак эмас, Яхшиси мени борлигимни унутинглар, сизларга ҳам менга ҳам яхши бўлади. Керак бўлса ёрдам сўрайман ҳуда беҳудага эмас", дедим.

Улар ноилож рози бўлишди, 10000 долларни ташқарига чиқиб, машинани ичида долларда бир пачка қилиб божаси берди. Мен санамасдан олдим, "Бу гаров учун..."дедим. У "Ҳа!" деди. "Яхши, унда сизга яна бир марта сизлар шохида юрсаларинг, мен баргида юришимни кўрсатаман. Машинани ўзингиз ҳайдаб мени уйимга олиб боринг" дедим. Бахтиёр машинадан тушди, божаси эса рулга ўтириб машинани ҳайдади. Мени уйимни ёнига келдик. Мен машинадан тушиб "Сзга рахмат, шу корхона меники, мени қидириб оввора бўлманглар. Аммо яна хам айтиб қўяй, ҳаммаси мен айтгандек бўлсин", дедим ва чўнтагимдан диктафонни чиқариб, "Фақат божангизни эмас, сизни овозларингиз ҳам ёзилганини унутманг!", дедим ва бурилиб уйга кириб кетдим.

Уйга корхонадан кириб келдим ва подездаги яширин йўлдан чиқиб, кутиб турган машинага ўтириб тўғри солиқ бошқармасига бордим. У ерда савдо бўлими бошлиғини чақириб чиқиб, "Нима гап", десам, "Билмай қолдим, у айтганидек тонг азонда уни уйига бордим, аммо у мени Тошкентдан келиб олиб кетишади, деб айтди.Ҳайрон бўлиб ишга келиб ишлаб турибман. Бахтиёр душанба куни келаркан...", деди.

Мен эса кулиб туриб: "Яхши, мен бир икки ой бўлмайман, сиз бизни корхонадан хабардор бўлиб туринг. Душанба куни мени товарларимни қайтарса керак" дедим. У ҳайрон бўлиб:"Гаплашдингизми?" деди. Мен "Ҳа, уни олиб кетгани келганлар мени танишларим" дедим.

Хайрлашдик. Мен уйга келиб, у берган долларларни олиб Туркманистонга равона бўлдим. Орадан саккиз ойлар чамаси вақт ўтгач, Бахтиёрдан олган 10 000 долларни Тошкентга келтириб бердим. Шундан сўнг у билан бир икки маротаба учрашдик. Аммо божасига ишим тушиб мурожаат қилишга тўғри келмади. Мени эса ортиқ безовта қилишмади.

Мен бу пуллар ортида кимлар турганини, вақти келиб мен билан ҳисоб китоб қилишларини тушунардим, аммо мен учун муҳим бўлган вақтга тўғри келади деб ўйламасдим. Бирдан бир қилмаган ишим таклиф этилганда ҳокимиятга ишга ўтмаганим бўлди. Бугун Каримов режими билан бир сафда ишламаганим учун шукрлар қиламан. Чунки, эртами кечми, мен ўзимни уларни ичида бегоналигимни сезиб қолардим.

Мен бу ҳикояни сизга баён қилар эканман, бу воқеалар ҳақиқатдан ҳаётимда содир бўлган ёки бўлмагани ҳақида ўйладим. Булар балки атайин шунчаки зерикишдан ўйлаб топилган ҳикоядир? Балким, яна ким билади дейсиз...

Дўст Назар,

"Эски тегирмон"


Категория: Талончилар | Просмотров: 744 | Добавил: Dustnazar | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: